"Бозор" хатоларни "кечирмайди!"
Бизнес ва уни "юргизиш" ҳақидаги кейслар, мақолалар ва ҳатто китоблар кўпчилик томонидан тингланади, ўқилади. Кўпчилик завқ билан китоб ўқийдилар, марафонлар ва курсларга борадилар, ҳар хил: бизнесни қандай ташкил қилиш, қанча сармоя киритиш, қайси шерикларни танлаш, операцион тизимдан қандай чиқиш ва ҳоказо каби тавсияларни тинглайдилар.
Ҳаммада битта фикр: "Мен бугундан бошлайман!" дейди, кейин, "қандай белгилар унда муаммо борлигини айтадиган" симптомларни қидириш бошланади. Ва, шу ерда, одатда, у охиригача етиб бормайди (ёки оддий эринчоқлик, ёки "Қундуз бобо бизнес тренер" таъсирига тушиб) ва ўзига ўзи: "Йўқ, менда ҳали муаммо аломатлари кўринмаяпти!" деб хулоса чиқариб олади. Шундан сўнг, "кейинроқ" деб номланадиган узоқ кечиктиририш "бизнес процесслари" бошланади. 😉
Ҳолат таниш ва ачинарли. Бир нарсани билиб олиш муҳим: агар сизга ҳамма нарса "яҳши" кетаётган кўринса, билингки "бозор" ҳатоларингизни хозирча "кечиряпти". Аммо шундай бир лаҳза келади (ишонаверинг, эртами-кечми албатта келади!) бозор "мехрибончилик" қилишни тўхтатади.
Тадбиркорнинг бизнесдаги вазифаси, ҳамиша бу хатолар келадиган вақтни олдиндан кўра билиш, ана шу масофани узоқлаштириш, ҳушёр бўлишдир. Мисол: ходимлар билан муаммо-ми, демак корхона мухитида, касса бўшлиқлари ёки омборда камчилик-ми, демак хисоб-китобда, савдо пасайиш аломатлари-ми, демак махсулотда ёки сотувларда, нимадур "нотўғри" кетяпти ва бу узоққа бормайди, демак БОЗОР хозирча "кечиряпти".
Эътибор берган бўлсангиз, постларимизни охирида хар доим: Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! деб якунлаймиз ва буни қайтиришдан чарчамаймиз 😁💪.
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗