Эски ғиштдан янги уй
- Рақобатчи биздан ўтиб кетмоқда. Автоматлаштирмасак, орқада қолиб кетамиз, деди тадбиркор. - Нима қилиш керак?
Мен сизга ушбу муаммони ҳал қилиш схемаси ҳақида айтиб бермоқчиман:
1. Дастлабки маълумотларни тўплаш. Ходимлар билан суҳбатлар, ҳозирги вақтда барча мавжуд рақамларни тўплаш. Хуллас бизга унчалик ёқмайдиган мунтазам қайтарилаверадиган, майда чуйда ишлар.
2. Йиғилган маълумотни системалаш. Мисол учун, кассаларни валюта бўйича ажратиш, нормативларни тайёрлаш, омборларни саралаш ва мижозларни тоифаларга ажратиш, улар орастдаги муносабатларни ва кетма-кетликларни қидириш ва х.к.з.
3. Ушбу маълумот ва "билим" билан бир неча ҳафта давомида "қўл" режимида - ҳеч нарса қилмасдан ишлаш. Онгсиз равишда процессларга ишлов бериш бошланади, камчиликлар кўрина бошлайди.
4. Хаёлингизга келган барча бизнес жараёнларни ёзиб чиқиш.
5. Энг "абсурд"ларни даражалаш ва реал ҳақиқат ва имконият билан тўқнаштириб, таққослаш.
Биламан баъзи пунктлар шундоқ хам хамма биладиган нарсалар, баъзилари эса "қуруқ гап"га ўхшайди. Аммо деярли барча муваффақиятли корхоналар шундай яратилган.
Шу схемага асосланиб, биз автоматлаштириш муаммоларини ҳал қилиш учун фойдаланиладиган хисоб-китоб усулимиз хам пайдо бўлган.
Хулоса оддий: рақобат муҳитида муаммо сиртда автоматлаштириш ётмайди. Унинг яратилиши худди шу этаплардан иборат иш бўлиб, унда вақт ва кучнинг 90 фоизи тайёргарлик ишларига кетади. Бусиз ҳамма нарса ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутиш, аҳмоқликдир. Бошқачасига ишламайди.
-------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗