Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Агар бухгалтерингиз бўлса, у холда сизга молияни ўрганишни нима кераги бор? 

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Агар бухгалтерингиз бўлса, у холда сизга молияни ўрганишни нима кераги бор?  Компаниянинг пулини кимга ишониш керак? Келинг фарқларни таҳлил қиламиз. 1️⃣ Бухгалтер компаниянинг барча ички молиявий ишлари билан шуғулланади, молиячи эса, бундан ташқари, корхона фойдасига таъсир этувчи ташқи омилларни хам таҳлил қилиши керак. 2️⃣ Бухгалтер бирламчи ҳужжатларни тўплайди, молиячи эса тўпланган маълумотлардан бошқарув ҳисоботларини амалга ошириш учун фойдаланади. 3️⃣ Бухгалтер солиқ ҳисоботларини тайёрлайди, молиячи эса бошқарув қарорларини қабул қилиш учун бизнес эгасига ҳисобот тўплайди. 4️⃣ Бухгалтер пулни қабул қилади ва беради, ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқади. Молиячи харажатларни оптималлаштириш йўлларини қидиради. 5️⃣ Бухгалтер қонунлар, қоидалар билан таниш бўлиши ва уларнинг амалда қандай ишлашини тушуниши керак. 6️⃣ Бухгалтер маблағларни сарфлаш тўғрисида қарор қабул қилмайди, лекин операцияларнинг тўғрилигини таъминлайди. 7️⃣ Молиячи бизнес жараёнларини тасвирлаб беради ва компанияда қоидаларни яратади. 8️⃣ Молиячи бизнеснинг молиявий модельини тузади ва корхона янги йўналиш очишга, маҳсулотни ишга туширишга ёки сармоя киритишга тайёрлигини текшириши мумкин. 9️⃣ Молиячи компаниянинг рентабеллик даражасини, асосий кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқади ва керакли тавсияларни беради. 🔟 Бухгалтер молиявий фаолиятнинг жорий вазифаларини ҳал қилади. Молиячининг вазифаси - компаниянинг молиявий келажагини ишлаб чиқиш ва режалаштиришдан иборат. Бухгалтер молиявий директор вазифаларини бажариши мумкинми?  Агар сизда маълум кўникмалар бўлса, бу мумкин. Лекин биз бу позицияларни ажратишни тавсия қиламиз. Ҳар ким ўз иши билан шуғуллансин. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗