Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Мен яна ора-чорада интернетда, (Худога шукур, бир оз камайганини хам тан олиш керак) , “Каналимизда фалон минг одам бўлди.., биз "бундай"

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Мен яна ора-чорада интернетда, (Худога шукур, бир оз камайганини хам тан олиш керак) , “Каналимизда фалон минг одам бўлди.., биз "бундай" қилдик.., бизнинг ҳамкорларимиз булар.. Бл Гейтс "ундай" деган, Жобс "мундай деган"” деган хайп шиорларга халигача кўзим тушиб турибти... Аслида бу кучли тригерлар ва "ашаддий-шавқатсиз" сотувлар дейилади. Бир марталик сотув, кейин диққатни янгисига... Асосий эътибор - сотувга. Эҳтимол, ҳеч бўлмаганда бир марта ўз бизнесини автоматлаштиришга қизиққан барча тадбиркорлар, дастурчилар командасидан "биз сиз истаган "ҳаммасини ва барчасини" автоматлаштириб берамиз" деган "ҳикоя"ни эшитганлар. Кейин улар шу қадар "автоматлаштириб" беришади-ки, ҳатто керакли ҳисоботларни ҳам тўлиқ созлаб бўлмайдиган даражада бўлади. Ҳеч йўқ кимдир бошқарувни тизимини яратиш ҳақида ўйлаяптими? Доимий равишда... Ўзингиз-чи? Шундай хисоб-китоб-ки, у ерда деярли ҳамма нарса эътиборга олинсин, тадбиркор ҳақиқатан ҳам яхши натижаларга эришсин ва дастурни тузувчилар хам, қўйилаётган талабалардан келиб чиқиб проект қанча маблағ ва вақтда тайёр бўлишини дадил айта олсинлар. Ва яна хам мухим моменти, бу учет тизими, сизнинг бизнесингиз билан баробар ўзгариши,кенгайиши ва ривожланиши мумкин бўлсин. Баъзи холатларда, бу "шов-шув"ли миллионерларнинг барчаси, мижознинг натижаларига эмас, балки фақат мижозга “сотиш”га эътибор қаратаётгандай туюлади. “Қаранг, мен You Tubeда “Муваффақиятли муваффақият” марафонида қандай чиқиш қилдим”, "Қаранг, бугун ким билан расмга тушдим" ва х.к.з. Яна ўша ҳикоя-ми ёки бирор нарса адекват тарафга ўзгаряпти-ми? Аслида бу "шиор"лар ишонч учун етарлимикан, нима деб ўйлайсиз? Мен "инфобизнес" ҳақида камдан-кам ёзаман, лекин бу "махсулот"ни ким "истеъмол қилиши" мени жуда қизиқтиради. Сизларда ҳам шундай фикр-ми? ---------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗