💰Молиявий ҳисоб-китобнинг 4 та фойдали жиҳати.
Автомобилни бошқарар эканмиз ҳар биримиз яхши тушунамиз, бир оз чалғиш, рульдан қўлимизни олишимиз билан ҳаммасига путур етади. Аммо бизнесда (меъёрида!) пилотсиз бошқарувга ҳам ишониб туриш керак.
“Йўқотиш”лар бўлмаслиги учун ишларнинг реал ҳолати тўғрисида ҳозирданоқ ўйлаб қўйишимиз керак.
1. Тушунарли молиявий ҳисоб-китоб.
Барча кирим ва чиқимлар ҳар куни қайд этиб борилиши керак. Сотувлар ҳажмидан тортиб ижара ставкаларигача ҳамда ҳодимларга тўланадиган иш ҳақлари. Молиявий дастурларни қўллашнинг қулайлик жиҳатлари шундаки, керакли катакка рақамларни киритиб қўйишнинг ўзи кифоя, у ёғига дастурнинг ўзи ҳаммасини бажаради. Маълумотларни синхронлайди, керакли валютага конвертациясини амалга оширади ва ҳисоботларни кўрсатади. Кўрсаткичлар умумий вазиятга қандай таъсир кўрсатишини билдиради.
2. Молия таҳлили.
Бизнес эгасининг профессионаллик даражасини баҳолаш жуда осон: пул қаердан келаётгани ва қаерга сарф бўлаётганини сўрашнинг ўзи етарли.
“Ахир бу ўзимнинг компаниямку” деган жавоб ярамайди. Ҳар қандай корхонанинг ичида операцион фаолият кўп тармоқли ва тизимли саналади. Масалан юзлаб рақобатчилар сингари гилам сотиш ҳам мумкин, лекин бу ишни бошқалардан кўра яхшироқ бажарса бўлади. Молиявий аҳволингиз таҳлили сизга ёрдамга келади, яъни:
- Асосий мижозлар бўйича даромад ва ҳисоботлар таҳлили;
- Рақам ва жадваллар қайд этилган ҳаражатларнинг асосий мақолалари;
- Товарларнинг ҳар бир гуруҳи ёки фаолият йўналиши бўйича даромадни баҳолаш ва башоратлаш;
3. Молияларни режалаштириш.
Биринчи йирик даромадга эга бўлишингиз билан янги автомобиль харид қилишга шошилманг. Эҳтимол, сиз бюджетингизни тўғри йўналтира олсангиз, яқин орада самолёт ҳам сотиб олиш имкониятига эга бўларсиз. Балки аксинча, куйиб қолишингиз ҳам мумкин.
Режалаштириш орқали сиз мақсад ва имкониятларингизни солиштириб, вазиятга тўғри баҳо бера олишингиз мумкин.
4. Тизимлилик.
Money Manager юқорида номлари қайд этилган барча муаммолар ечимида ёрдам бера олади.
Биз сизларни ажаблантириш ниятида эмасмиз, мақсадимиз ишларингизни тартибга солиш.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗