🚨 Сизнинг бизнесингиз "нақд пул етишмовчилиги" (кассовый разрыв)га дуч келаётгани хақидаги сигналлар қандай? 💸
Салом тадбиркорлар! Молиявий қийинчиликлар сезилмайдиган, яширин кўринишда бўлиши мумкин. Бугунги постимиз Сизнинг бизнесингиз нақд пул бўшлиғи хавфи остида эканлигини кўрсатиши мумкин бўлган бир нечта асосий белгилар хақида:
1️⃣ Дебиторлик қарзларининг кўпайиши
Агар мижозлардан пул секин тушишни бошласа, бу сизнинг пул оқимингизни бузиши мумкин.
2️⃣ Омборда қолдиқларнинг юқори даражаси.
Сотилмайдиган запаслар пулни банд қилади ва ликвидлик муаммоларига олиб келиши мумкин.
3️⃣ Тўловларнинг тез-тез кечикиши
Ҳамкорлар ёки етказиб берувчилар ўз вақтида тўламаса, бу сизнинг молиявий аҳволингизга таъсир қилиши мумкин.
4️⃣ Нақд пулни систематик даражада етишмаслиги
Жорий операциялар учун пул етишмаслиги нақд пул қийинчиликларининг жиддий белгисидир.
5️⃣ Юқори даражада кредитларга қарамлик
Агар кредитлар харажатларни қоплашнинг асосий манбаи бўлса, бу муаммоларни кўрсатиши мумкин.
6️⃣ Асоссиз операцион харажатлар
Режасиз ёки ортиқча сарф-харажатлар пул балансини ёмонлаштириши мумкин.
7️⃣ Сотув ҳажмининг пасайиши
Мавсумий "Зарарли" даврлар кассага қаттиқ "босим" ўтказиши мумкин.
❗️📊 Нақд пул бўшлиғига йўл қўймаслик учун молиявий аҳволингизни таҳлил қилиш муҳим, чунки тўғри қарорлар маълумотлар асосида қабул қилинади. Пул оқимларини кузатиб бориш ва молиявий эҳтиёжларингизни башорат қилишни унутманг. ❗️
#Молия #Бизнесменежмент #Ликвидлик #Пулоқими #МолиявийСаводхонлик
----------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗