Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Ушбу постдаги сўзларга қўшилганим сабаблик, сизлар билан бахам кўришга қарор қилдим. Авторлик хуқуқларини хурмат қилган холда (тўғриси репос

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Ушбу постдаги сўзларга қўшилганим сабаблик, сизлар билан бахам кўришга қарор қилдим. Авторлик хуқуқларини хурмат қилган холда (тўғриси репост қилишни эплолмайман экан 😂) ------------------------- Охирги вақтларда networking сўзи ўзбек профессионал муҳитида манфаат йўлида танишувга айланиб қолди. Одамлар манфаат учун кимлар биландир танишишади, улар орқали нимадир иш битиришмоқчи бўлишади. Бу кўпроқ сотув жараёнини эслатади.  Агар сизга сотувни ошириш, нимадир ишни битириш, муваффақиятли шартномани қўлга киритиш ёки бошқа бирор шахсий манфаат учун танишув керак бўлса, яхшиси сотув ёки музокара санъатини ўрганинг. Бу манфаат устида қурилган, мақсадли алоқадир. Лекин, катта эҳтимол билан ёлғонга асосланиб ким биландир танишиш, яқин бўлиш инсонийликдан йироқдир. Кўпинча асосий мақсад яширилиб, нариги томонни самимийликка, дўстликка ишонтиришга ҳаракат қилинади, бунинг ортида бўлса асосий мақсад учун ёлғонлар туради.  networking қизиқиш, самимийлик устида қурилади. Ким биландир манфаат учун эмас, у сизга шахс сифатида ҳурматли ёки қизиқ бўлгани учун, тез-тез қадриятлар яқин бўлгани учун таниш бўлинади, дўст тутилинади. networking да самимият ва ўзаро ҳурмат асосий нарса деб кўрилади.  Лекин, гувоҳ бўлаётганим, афсуски бугун жамиятда networking аниқ мақсадлар йўлида, манфаат устида, нимадир кутибгина қилинмоқда. Алоқалар ҳам ҳурмат ва дўстлик, қизиқиш томондан эмас, берадиган фойдасидан келиб чиқиб ўрнатилмоқда.  Бу networking эмас, бу дипломатия, манипуляция, сотув, музокара ёки хоҳлаган нарса бўлиши мумкин. Лекин, бу ўзаро ишонч ва ҳурмат устида қурилган networking эмас.  Оригинал манбаа: https://t.me/allaevuzb/4439 -------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗