Яхши биламиз, лекин харакатни бошламаймиз. Нега?
Биз ҳаммамиз яхши биламизки, бошқарув техникаси ва воситалари бизнеснинг энг яхши дўсти бўлиши мумкин. Улар сизнинг компаниянгизни том маънода кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин, даромадни оширади ва фаолият кўламини кенгайтиради.
Аммо бу ерда бир жиҳат бор: нега кўплаб тадбиркорлар бу муҳим қадамни, янги бошқарув усулларини қандай тизимлаштириш ва жорий этишни номаълум келажакка ташлаб қўйишади? Нега улар бу вазиятни ечишга суст ёндашади ва ўз бизнесида янгилик киритишга интилмаяпти?
Келинг, ушбу муаммони яхшироқ тушуниш учун ўхшашлик келтирай. Мутлақо ҳамма одамлар спортнинг танага ижобий таъсири ҳақида билимга эга бўлган вазиятни тасаввур қилинг🏆. Спорт бизга тетиклик беради, энергия ва жисмоний фаоллик даражасини оширади, шунингдек, бутун танамизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Аммо савол туғилади: бу билимдон одамларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам мунтазам равишда машқ қиладими? Аччиқ ҳақиқат шундаки, афсуски, йўқ. Уларнинг озгина қисми кундалик ҳаётда спорт билан шуғулланишга ҳаракат қилади.
Кўпчилик, аслида, агар вазият ҳақиқатан ҳам жиддийлашса, спорт оламига кириш ҳақида ўйлашни бошлайди. Мисол учун, тарози "стрелкаси" ўнг томонга ўтиб кетса ⚖️, кийим чидаб бўлмас даражада кичиклашса 👕 ёки соғлиқ муаммоларини ҳис қила бошлаганда 🗣️.
Нега? Чунки инсон, қоида тариқасида, муҳим қарорлар қабул қилишни, ҳозирги ҳолатнинг муваффақиятсизлиги муқаррар бўлгунга қадар кечиктиради.
Худди шундай динамика бизнес соҳасида ҳам кузатилмоқда. Бизнес эгалари, юқорида айтиб ўтилганидек, кўпинча ўз бизнесини бошқаришда қатъий қадамлар қўйишдан ўзини тияди.
Нега? Чунки улар, худди спорт мисолидаги "қаҳрамон"лар каби, шошилинч эҳтиёжни сезмайдилар. Ҳаракатсизлик уларнинг бизнеси учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англамайдилар.
Хўш, мулоҳаза юритиш учун савол: бу таваккал бизнесдаги вазият кескинлашган пайтни кутишга арзийдими? “Тарозидаги "стрелка" "шкала"сидан чиқиб кетгунча”, яаъни фойда туша бошлагунча, кутишга арзийдими? 💵
Тўғри жавоб, албатта, бизнесда ижобий ўзгаришлар қилиш имконияти мавжуд бўлганда, уни кейинга қолдириб, юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни хавф остига қўйгандан кўра, ҳозир ҳаракат қилиш яхшироқдир.
Шундай экан, сиз, азиз тадбиркорларни ўз бизнесингизда фаол иштирок этишга, келажакка оптимизм ва ўзгаришларга тайёр бўлишга чорлаймиз.
Ҳаракат қилиш учун инқироз моментини кутманг. Янги бошқарув воситаларини жорий этиш ва бизнес жараёнларини тизимлаштириш бугунги кунда сизнинг бизнесингизни янада рақобатбардош ва даромадли қилиши мумкин.
Эсда тутинг, узоқни кўра билиш ва олдинга қўйилган илдам қадамлар муваффақиятга эришиш йўлидаги асосий воситангиз бўлиши мумкин.
-------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗