Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

💼 "Бизнесни кенгайтирмоқчимиз. Молиявий модель керак!" — нимадан бошлашимиз керак? 🧐

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

💼 "Бизнесни кенгайтирмоқчимиз. Молиявий модель керак!" — нимадан бошлашимиз керак? 🧐 Бундай сўровлар бизга жуда кўп тушади. Тўғри ҳаракат қилиш учун қуйидаги босқичларни кўриб чиқинг: 1️⃣ Ҳисоб-китоб ҳолатини текшириш: 🔸 Бошланғич ҳисоб қандай юритилмоқда? 🔸 Баланс маълумотлари тартиблими? 🔸 Бошқарув таҳлили тўғри олиб борилмоқдами? 🔸 Учта ҳисобот формалари борми: даромадлар ва харажатлар ҳисоботи, пул ҳаракатлари ҳисоботи, бошқарув баланси? Агар ❌: Ҳисоб-китобда муаммолар бўлса — барча маълумотларни тиклаш ва аудит ўтказиш керак. Агар ✅: Ҳаммаси жойида бўлса — кейинги босқичга ўтиш керак. 2️⃣ Бизнеснинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш. Кенгайтиришдан олдин компаниянинг ривожланиш учун асосий манбалари бор-йўқлигини билиш зарур. Кўпинча тадбиркорлар мижозлар, кредитлар ёки етказиб берувчилар ҳисобидан кенгайишга ҳаракат қиладилар. Бу эса бизнесни доимий молиявий қийинчиликларга олиб келади. 📊 Хулоса: Барча ишларни таҳлилдан бошланг. Молиявий стратегиясиз кенгайиш — бу хавфли ўйин! -------------------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram| Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗