Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Автоматизация — бу фақатгина дастур созлашдан иборат эмас.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Автоматизация — бу фақатгина дастур созлашдан иборат эмас. Ҳар сафар аудит ўтказганимизда бир хил манзарага дуч келамиз: компаниялар ишни соддалаштиришга интилганлари билан. Ортиқча қадамларни олиб ташлаш, ҳаракатларни қисқартириш, кликлар сонини минималлаштириш. Ҳаммаси мантиқий туюлади. Аммо амалда нима бўлади? Кутилган самарадорлик ўрнига — тартибсизлик. Ярим тайёр маҳсулотлар? Олиб ташланади. Ортиқча ҳужжатлар? Нимага керак. Спецификациялар? Ҳеч кимга керак эмас, деб ўйлайдилар. Ҳаммаси тизимни соддалаштириш учун. Аммо соддалаштиришнинг бундай усули йўқотишларга олиб келади: омборда манфий қолдиқлар, нотўғри ҳисобланган ишлаб чиқариш таннархи, ҳақиқий манзарани кўриш имкониятининг йўқлиги. Ҳулоса — автоматизация эмас, бош оғриқ. Битта-иккита "клик"дан тежаб, бошқарувни йўқотиб қўйиш керак эмас албатта. Бу ҳақиқий муаммо. Автоматизациянинг мақсади — бизнес учун шаффоф маълумотлар, ишончли ҳисоботлар, пул қаерда эканлигини кўриш ва уларни қандай тақсимлашни тушуниш имкониятини яратиш. Интерфейс қулай бўлиши мумкин, аммо бу сифат ҳисобига бўлмаслиги керак. Қайси бири муҳимроқ: чиройли тугмаларми ёки бизнесни сақлаб қолувчи реал ечимларми? Деталларга эътибор — бу катта куч. Ҳар бир жараён, ҳар бир спецификация, тизимдаги ҳар бир ҳаракат аҳамиятли. Уларни йўқотсангиз, фақат маълумотларни эмас, балки бизнесингизга бўлган назоратни ҳам йўқотасиз. Бунга тайёрмисиз? Ҳақиқий автоматизация — бу келажакка сармоя. У фақат рақамларни эмас, қарор қабул қилишда ёрдам берадиган кучли воситаларни тақдим этади. Ва буни англаганингизда, бизнесингиз кучли, ишончли ва муваффақиятли бўлиш учун тезроқ ҳаракат қила олади. -------------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram| Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗