🔍 Нега баланссиз бошқарув ҳисоби — хавфли иллюзия?
Кўпчилик ўйлайди-ки: баланс хисоботи — фақат бухгалтерия учун.
Гўёки: “Бу фақат солиқчилар учун керак”, “Бизда бошқача бизнес”, “Ҳисоб-китобни ўзимиз биламиз”.
⚠️ Бу хато. Жуда хавфли хато.
Баланссиз бошқарув ҳисоби = хаос
Қанақадур жадваллар бор. Формулалар бор. Баланс йўқ.
Бу худди қоронғуда чироқларсиз автомобиль хайдаш каби:
Ҳаммасини қўлда, кўз билан тахмин қилиш.
Ақлга тўғри келадими?
Лекин аксарият бизнеслар — Excel орқали ҳисоб юритиш йўлни танлайди.
📌 Бошқарув ҳисоби ҳам тизим.
Ва ҳар қандай тизим каби, унга хам мувозанат (баланс) керак.
— Баланс хисоботи тузилмани беради
— Икки марттадан қайтарилиб ёзилиб қолган рақамларни, маълумотларни аниқлайди
— Реал холатни ва натижани кўрсатади
📉 Баланссиз нима бўлади?
Қоғозда фойда бор. Счётда — пул йўқ.
Рақам бор. Жавоб йўқ.
🧠 Энди фикрлашни ўзгартириш керак:
Бошқарув ҳисоби — шунчаки жадваллар эмас.
Бу — назорат воситаси.
Назорат эса — фақат структурали тизим бўлса ишлайди.
Агар рақамларда мантиқ бўлишини истасангиз — балансни тузинг.
Агар бизнесингизда учет тизими керак бўлса, менга шахсийга ёзинг.
----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗