💡 Нега молиявий ҳисоб-китоб кўпчиликда "юрмайди" — ва нима қилиш керак.
Ҳисоб юритиш — бу худди эрталабги югуришга ўхшайди.
Ҳамма фойдали эканини билади.
Кўпчилик бошлаган хам.
Лекин одатга айлантириш — бу бошқа масала.
"Оғир иш эмас-ку" дейишингиз мумкин — тушумни ёз, харажатни белгила, қаерда муаммо бор — кўр.
Аммо ҳаётда ҳаммаси бундан анча “қизиқ” бўлади:
🧩 1-сценарий: “Кечқурун ёзаман”
Ҳамма нарса “эсимда”, “кўз чамалаб”, “телеграмда ёзилган”.
Кечқурун албатта жадвалга киритаман, дейилади.
Кеч келади — лекин жадвал ҳали ҳам бўш.
Эртаси яна вақт йўқ. Ҳар ҳафта шундай ўтади.
Охири “шундоғам хаммаси яхши шекилли” дейиш билан тугайди.
🧩 2-сценарий: “Ҳаммаси Excel’да”
Ҳақиқатда эса Excel’файллар сони — еттита (ундан кўп бўлмаса хали 😉).
Биттаси харажат учун, биттаси касса учун, яна бири телефонда, яна бири бухгалтерда, яна бири "Гугл дискда"…
Натижада рақамлар бор, лекин тўлиқ картина йўқ.
Картина йўқ экан — бошқариш ҳам ноаниқ.
🧩 3-сценарий: “Ҳозирча шарт эмас”
Счётда пул бор экан — ҳаммаси яхши туюлади.
Аммо кейин кутилмаганда иш ҳақига етишмайди, қарз олишга тўғри келади — ва "пожар" бошланади.
Бу ёнишни олдини олиш мумкин эди, агар пулингиз қаерга кетаётганини билиб турилса.
🎯 Нега бундай бўлади?
Чунки молиявий ҳисоб-китоб — фақат рақам эмас. Бу шакллантирилган одат.
Сизда тизим бўлмаса, ҳисоб юритиш “бошқа кераксиз иш”га айланади — доим охирги ўринда туради.
🔧 Нима қилиш керак?
Иккита вариант бор. Ва иккаласи ҳам ишлайди — шарти: ўзингизга очиқ бўлсангиз:
✅ 1-вариант: ўзингиз, лекин енгил услубда
Бир кунда 20та кўрсаткични ёзиш шарт эмас.
Оддий қилинг:
- кунига 5 дақиқа
- фақат тушум ва харажат
- бир вақтда
- битта жадвал — бешта эмас
Агар 7 кун шуни уддаласангиз — кейин енгиллашади.
21 кундан сўнг эса — одат шаклланади.
✅ 2-вариант: бошқасига топшириш, лекин "тўғри" одамга
Агар рақамларни йиғиш сизга ҳақиқий “оғриқ” бўлса — ўзингизни қийнаб юрманг.
Тартиб, аниқликни яхши кўрадиган одамни топинг. Бу:
ассистент бўлиши мумкин, ёки бухгалтер, ҳатто турмуш ўртоғингиз — агар уларда бу иш "яхши" чиқса.
Энг муҳими — ишониш ва ҳафтанинг бир куни биргаликда кўриб чиқиш.
💬 Молиявий ҳисоб-китоб — бу ойна. Ёқтирмаслигингиз мумкин, лекин усиз қаерда эканингизни тушуниш қийин.
Сизчи? Ҳисоб юритишга уринганмисиз ёки ҳали ҳам қаердан бошлашни ўйлаяпсизми?
На русском Lotin
----------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗