🚗 Молиявий тизим — бу машина. Лекин нега у юрмаяпти?
Бир тадбиркор шундай деган эди:
«Ҳаммаси гўёки жойида: пул айланаяпти, мижозлар бор, ўзим ҳам “рульда”ман. Лекин спидометр ишламаяпти, тормоз хам қанақадур бошқача босиляти, навигатор эса ўтган сафарги маршрутни кўрсатаяпти. Қаерга кетаётганимни ўзим ҳам билмайман...»
Биз бу каби сўзларни кўп эшитганмиз.
Бу — бизнес “бошланди” босқичидан ўтган, лекин тизимга айланмаган вақт. Айниқса — молия масаласида.
Молиявий тизим — бизнинг машинамиз. Келинг кўпчиликда бу қандай кўринишда эканлигини тасвирлаб кўрамиз:
➖ Даромад — газ педали. Боссангиз — юради. Лекин агар руль бўлмаса, қаерга кетаяпсиз?
➖ Харажатлар — тормоз. Аниқ ишламаса, тез орада деворга уриласиз.
➖ Айланма маблағи — ёнилғи. Бор экан — юрасиз. Йўқ бўлса — ўша ерда қоласиз.
➖ Ҳисоботлар — прибор панелингиз. Агар чироқ ёнаётганини кўрмасангиз — мотор қизиб кетганини кўрмайсиз.
Энг асосийси: сиз — ҳайдовчисиз. Ва сиз билишингиз керак: қаерга кетаётганингизни, машина қандай аҳволда эканлигини ва қаерда тўхташ кераклигини.
Қуйида молиявий тизимингиз “йўлда қолиб кетмаслиги” учун 7 та асосий қоида:
1. Ҳар бир қисмни алоҳида қаранг
Даромад, харажат, солиқ, қарз — ҳаммаси ўз гуруҳи бўлиши керак. Мотор мойини бензинга аралаштириб бўлмайди-ку?
2. Ҳар бир қисмнинг ўз текширув даври бор
Касса — ҳафтасига бир бор. P&L — ойда бир марта. Молиявий режа — чоракда. Бу ТО каби: вақтида қилсангиз — йўлда қолиб кетмайсиз.
3. Навигаторсиз юриш — стратегисиз харакат
Бош мақсад аниқ бўлмаса, фақат бензин ёқасиз. Даромадми, барқарорликми — аввал мақсад, кейин ҳаракат.
4. Доимий харажатлар — "холостой ход" га ўхшайди
Авто тўхтаб туриб ҳам бензин сарф қилаётгандай. Назорат қилмасангиз — ҳисоб да пул кутилмаганда тамом бўлади.
5. Тўхтамасдан "газини босиш" — оғир оқибат га олиб келиши мумкин
Бизнес ҳам "дам олиши" керак. Бузулишдан олдин тўхтаб, текшириб олинг.
6. Диагностика қилдириш — шарт
Ойда камида бир марта: қаерда «таққилади, гумбиллади»? эштиш керак. Қаерда секинлашди? Қаерда тортмай қолди?
7. Керак бўлса Механик — чақиринг.
Ташқи молиявий маслаҳатчи — яхши автомеханикдек. «Ўзи ўтиб кетади» деб юрманг.
Бизнес бу — арава эмас. У мураккаб ва қиммат “техника”. Ва агар ҳаммаси “яхши” туюлса-ю, лекин ичингизда бир нима безовта қилаётган бўлса — эҳтимол, «капот ости»га бир қараш вақти келгандир.
-------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗