📉 Пул бор, лекин тўлашга шошилмаслик керакми?
Яна бир жуда муҳим кўрсаткич бор — кредитор қарзлари айланмаси. Уни ҳам назоратда ушлаш керак.
У нимага хизмат қилади? У сиз етказиб берувчиларга қай даражада тез тўлаяпсиз, шуни кўрсатади. Лекин омбор ёки дебитор қарзи айланмасидан фарқли равишда — бу ерда секин тўлаш яхшироқ!
💡 Нега?
Агар сиз хомашёни 2-4 ҳафтадан кейин тўласангиз, мижозлар эса олдиндан ёки тез тўлашса — сизда ижобий пул “запаси” ҳосил бўлади. Демак, сиз бизнесни ўз пулингизга эмас, тўлов кечикишлари ҳисобига юритаяпсиз.
📊 Формула:
Мижозларга нисбатан:
Тушум / ўртача кредитор қарзи
Етказиб берувчилар бўйича:
Тан нарх / ўртача кредитор қарзи
(ўтган ой охиридаги кредитор қолдиғи + жорий ой охиридаги кредитор қолдиғи) / 2
📌 Нимага эътибор бериш керак?
Агар бу коэффициент ойма-ой пасайса — зўр! Демак, сиз пулни узоқроқ ўзингизда ушлаяпсиз ва бу бизнес учун фойдали.
Лекин агар:
- Июн — 3
- Июль — 5
- Август — 7
⛔ Бу жуда жиддий сигнал. Сиз етказиб берувчиларга мижозлар тўлашдан олдин пул беряпсиз. Яъни, кассада “разрыв” пайдо бўлади.
🔥 Нима қилиш керак?
- Етказиб берувчилар билан гаплашинг: муддатни узайтирса бўладими?
- Мижозлар билан шартларни қайта кўриб чиқинг: тўлиқ олдиндан тўлов керак эмасми?
- “Пул келди — пул чиқди” занжирини таҳлил қилинг.
Агар ҳисоботларингиз йўқ бўлса — тез орада жорий қилинг.
Агар ҳисобот бор бўлса — таҳлил қилинг ва бизнесингизга эътибор беринг.
Кредитор қарзини бошқариш — бу "очкўзлик" хақида эмас, бу ақл билан юритилган молиявий стратегия.
Ҳамиша тирик қолиш учун эмас — ғалаба учун ўйнаинг.
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗