📊 Жорий ликвидлик коэффициенти
Номиданоқ "оғир" эшитилади, лекин аслида бу сизнинг бизнес “чўкаётган” ёки “барқарор” ҳолатда эканлигини кўрсатади.
Оддий қилиб айтганда, бу қуйидаги саволга жавоб беради:
“Ҳозирги мендаги пулл ва ресурслар билан қисқа муддатли қарзларимни тўлашим мумкинми?”
Формуласи ҳам осон:
Жорий ликвидлик = (Пул + Дебитор қарзлар + Омбордаги товар) / Қисқа муддатли мажбуриятлар
Келинг, мисолда кўрамиз.
Сизда — қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи бизнес бор. Қассада ва ҳисобда — 120 000. Мижозлар сизга яна 100 000 беришлари керак (дебитор қарз). Омборда — 80 000 лик товар бор. Шу билан бирга, қисқа муддатли мажбуриятларингиз — 150 000.
📐 Ҳисоблаймиз:
(120 000 + 100 000 + 80 000) / 150 000 = 2
Аъло натижа! Демак, сиз ўз мажбуриятларингизни икки баробар тўлиқ қоплашингиз мумкин — кредит олмасдан ва қарзга кирмасдан.
🔍 Агар коэффициент 1 дан паст бўлсачи? Дарров хавотирга тушманг. Муҳими — фақат “ҳозир” эмас, балки қайси томонга кетаяпмиз.
Агар кўрсаткич ойдан-ойга ўсиб бораётган бўлса — бу яхши белги.
Бу нима дегани? Сиз ресурсларингизни яхши бошқараяпсиз: пул йўқолмаяпти, бизнесда қоляпти, ва “ҳаммаси емирилиб кетяпти” деган хавф — камаяпти.
💡 Маслаҳат: шу кўрсаткични ҳар ойда камида бир марта текшириб боришни одат қилинг. Бу бизнесингизнинг барқарорлигини тушунишнинг энг осон йўли.
Автомат тарзда шу рақамларни тўплаб, битта ҳисоботда кўришни истайсизми? — Бизда ечими бор. Telegram’да шахсий хабар қолдиринг. Биргаликда кўриб чиқамиз.
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗