Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​ Безарарлик нуқтаси — фокус эмас. Бу формула. Сиз тўғри санаяпсизми?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​ Безарарлик нуқтаси — фокус эмас. Бу формула. Сиз тўғри санаяпсизми? Қачон "омон қолиш" тугайди — ва фойда бошланади? Келинг, ҳақиқатни ҳисоблаймиз. “Ҳозирча нольда ишлаяпмиз” — тадбиркорлар жуда кўп ишлатадиган ибора. Лекин кўпчилик бу “ноль” аслида қаерда эканини аниқ билмайди. 📍 Безарарлик нуқтаси — шунчаки ҳисоб-китоб эмас. Бу «амаллаяпмиз» ва «ўсяпмиз, ривожланяпмиз» орасидаги чизиқ. Уни “тахминан” эмас, аниқ рақамлар билан ҳисоблаш керак. Мана 3та ёндашув: 1️⃣ Тушум бўйича — барча харажатларни ёпиш учун қанча ишлаб топиш керак? 2️⃣ Ҳажм бўйича — нолга чиқиш учун қанча маҳсулот ёки хизмат сотиш керак? 3️⃣ Вақт бўйича — инвестициялар неча ойда ўзини оқлайди? Нималарни инобатга олиш керак? 🔸 Доимий харажатлар: офис, иш ҳақи, солиқлар, ижара, кредитлар 🔸 Ўзгарувчан харажатлар: товар олиш, логистика, комиссиялар, бонуслар, ишлаб чиқариш харажатлари 🧠 Формула оддий (унга кераклик маълумотлар йиғилаётган бўлса албатта): БН = Доимий / (1 − Ўзгарувчан харажатларнинг тушумдаги улуши) 📊 Нега бу фақат фойдали эмас — балки бизнес яшаб қолиши учун ҳаётий муҳим? — Қанча сотиш кераклигини кўрсатади, шунда “зарарга ишламайсиз” — Қарор қабул қилишга ёрдам беради: нархни ошириш, сотув каналини ўзгартириш ёки харажатларни қайта кўриб чиқиш — Реал кўрсаткич беради: омон қолиш учун қанча керак — чамалаб, умид қилиб эмас, ҳисоблаб билиш учун 📌 БН'ингизни билмасангиз — бизнесни бошқараётган эмас, шунчаки тирик қолишга уринаётган тадбиркорсиз. Хоҳласангиз, безарарлик нуқтангизни бирга ҳисоблаб чиқамиз. (Шарти, рақамларингиз бўлса албатта. Йўқ бўлса хам Ёзинг, уларни хам ечимида ёрдам берамиз). --------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐 RU LOTIN
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗