🏎 Пойга инженери = COO: бизнеснинг қулоқчинидаги “иккинчи овоз”
Ҳатто энг истеъдодли пилот — Хэмилтон ёки Ферстаппен бўлсин — гонкани ёлғиз ўзи ютиб ола олмайди. Агар қулоқчинда сукут бўлса, машина стратегиясиз қолиб кетади.
🎧 Формула-1да “иккинчи овоз” учун пойга инженери жавоб беради. У рульни ушламайди, лекин унинг харакатлари тезликни ғалабага айлантиради: қачон шинани алмаштириш, қачон ёқилғини тежаш, рақиб қаерда темп йўқотяпти.
🏢 Бизнесда бу роль COO (операцион директор)га тегишли.
CEO йўналишни, компания келжагини белгилайди, COO эса компания трассадан чиқмай, бузилмай ҳаракатланишини, кундалик "ташвишлаш"ларни ёпишни таъминлайди.
Унинг масъулиятида:
- стратегияни аниқ қадамларга айлантириш;
- жараёнлар ва одамларни бошқариш;
- ресурслар, муддатлар ва сифатни назорат қилиш;
- жамоанинг “қизиб кетиши” ёки жараёнларнинг "буксовать" қилиб қолишини ўз вақтида кўриш.
📊 Агар молия ҳақида гапирадиган бўлсак, COO назорат қилиши шарт бўлган асосий рақамлар:
- Операцион харажатлар (OPEX) — динамика ва самарадорлик.
- Маҳсулот / хизмат таннархи (COGS) — ҳақиқий маржиналликни билиш.
- Ишлаб чиқариш унумдорлиги — ходим ёки бўлим кесимида.
- Захиралар ва яримтайёр маҳсулот айланмаси.
- Жараёнлар KPIлари — бюджет бажарилиши, лойиҳалар самарадорлиги, буюртмадан пул олишгача бўлган цикл тезлиги.
🧩 COO — CEO стратегиясини компаниянинг кундалик ишига боғлаб берувчи инсон.
👉 Кучли COOнинг асосий сифатлари:
- Тизимлилик — бизнесни ўзаро боғланган жараёнлар мажмуаси сифатида кўради.
- Молиявий саводхонлик — рақамларни тушунади ва уларни бошқарув қарорларига айлантира олади.
- Стратегик фикрлаш — “шошилинч” билан “муҳим” ўртасида мувозанат сақлайди.
- Коммуникация — CEO стратегиясини ходимлар учун тушунарли тилга ўгириб беради.
- Совуққонлик — “пойга”да ҳам тез ва аниқ қарор қабул қилади.
📌 COO пилот ва команда эгалари олдида ҳисобот беради. Унинг асосий вазифаси — “қанча ҳаракат қилдик” эмас, балки рақамлар: жараёнлар самарадорлиги, фойдалилик, бюджетга мувофиқлик ва мақсадларга етиш тезлигини кўрсатиш.
⚡️ Инсайт:
COOсиз ҳатто энг кучли “бизнес болид” ҳам йўлда қизиб кетиб, яримда бузилиши мумкин. COO билан эса стратегия ҳақиқий натижага айланади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗