🔧 “Ўсиш керак… лекин қаердан бошлашни билмайман”
— Қандай қилиб бизнесни катта стрессларсиз ўстириш мумкин? — деди бир тадбиркор.
— Кучайтирувчи воситаларни қўш.
Бизнесда ўсиш — ўзи ёмон нарса эмас. Лекин агар сен катталашяпсан, аммо ҳисобот ҳали ҳам (бор бўлса!), қўлда, дафтарда, Excel’да, рақамлар телеграмда овозли хабарлар орқали юрилаётган бўлса, омбор эса “омборчи хотирасида” турса — стресс кафолатланган бўлади.
Мен кўрган энг осон ўсиш усули — мана бу учта нуқтага эътибор бериш:
1. Қайта-қайта қилинаётган ишни соддалаштир
Агар битта гапни уч марта тушунтирган бўлсанг — демак, инструкция керак. Ҳар куни ўзи қўл билан ҳисоб юритсанг — система жорий қил. Биздаги бир мижоз фойдани “йўқотиш”ни тўхтатди, чунки Money Manager орқали маржани кўра бошлади. Энди аниқ: нима фойда беради, нима омборда бекор турибди.
2. Пулни "имидж" учун эмас, тезкорлик учун сарфла
Программага инвестиция — бу чиройли кўриниш учун эмас, қарорни тезроқ қабул қилиш учун. Бир мижозимиз $300К айланмадан кейин автоматлаштирилган ҳисобга ўтди — бир ойда кассавый разрывлар икки баробар камайди. Чунки энди рақамларини “бухгалтер боши”да эмас, реал вақтда пулни кўра бошлади.
3. Одамларни ўргатувчи эмас, тизим яратувчиларни топ
3 нафар ёрдамчи олиб, уларни Excel’га “қўлда киритиш”га мажбур қилиш мумкин. Лекин битта малакали одам топсан-ки, у бутун жараённи автоматлаштириб берса, бу бошқа гап.
Ҳисоб-китобни жорий қилиш айнан шу — система ишласа, бутун жамоа енгил нафас олади.
Хулоса:
📈 Ўсишни истайсанми — қўл меҳнатини қисқартир, қарорларни рақамлар асосида қабул қил ва жамоангга енгиллик олиб келадиган одамларни топ. Қолгани — вақт масаласи.
---------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐 RU | LOTIN | BOOST
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗