Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​📊 Соф пул оқимини ҳисоблаш усуллари: тўғридан-тўғри ва билвосита

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​📊 Соф пул оқимини ҳисоблаш усуллари: тўғридан-тўғри ва билвосита Молиявий бошқарувда тадбиркор учун энг муҳим кўрсаткич — бу соф пул оқими. Айнан у бизнесда барча операциялардан кейин ҳақиқий пул қоладими-йўқми, шуни кўрсатади. Уни ҳисоблашнинг икки асосий усули мавжуд: тўғридан-тўғри (бевосита) ва билвосита. 🔹 Тўғридан-тўғри усул: пул ҳаракатларини аниқ қайд қилиш Бу усул компаниянинг танланган даврдаги "ҳақиқий пул тушумлари ва чиқимлари"ни ҳисобга олишга асосланади. Ҳисоблаш босқичлари: 1. Таҳлил қилинадиган давр белгиланади (ҳафта, ой, чорак). 2. Барча пул оқимлари рўйхати тузилади: савдо тушумлари, қайтаришлар, етказиб берувчиларга тўловлар, солиқлар, кредитлар ва ҳ.к. 3. Ҳар бир операция қуйидагиларга ажратилади: - операцион, - инвестицион, - молиявий. 4. Якуний NET CF = тушумлар – тўловлар. Афзалликлари: ✔ Юқори шаффофлик — ҳар бир операция кўринади. ✔ Минимал тахмин ва талқин. Камчиликлари: ❌ Меҳнат талаб қилади: аниқ ва ўз вақтида маълумот йиғиш зарур. ❌ Асосан бошқарув ҳисоби яхши йўлга қўйилган компанияларга мос. 🔹 Билвосита усул: фойда ≠ пул Бу усул эса соф фойда кўрсаткичидан бошланади. Аввал бухгалтерия фойдаси олинади, кейин эса уни ҳақиқий пул оқимини кўрсатадиган тарзда тузатишлар киритилади. Ҳисоблаш босқичлари: 1. Бошланғич нуқта — давр учун соф фойда. 2. Тузатишлар: - амортизация қўшилади (нақд бўлмаган харажат), - амалга ошмаган даромадлар чиқариб ташланади, - айланма капиталдаги ўзгаришлар ҳисобга олинади (дебиторлик, кредиторлик, захиралар). 3. Тузатишлардан кейин NETCF шаклланади. Афзалликлари: ✔ Фойдани реал пул билан боғлаш имконини беради. ✔ Мураккаб операцияларга эга компаниялар учун қулай. Камчиликлари: ❌ Молиявий ҳисоботни чуқур тушунишни талаб қилади. ❌ Тўғридан-тўғри усулдаги каби батафсил натижа бермайди. 📌 Қайси усулни танлаш керак? Тўғридан-тўғри усул — Бизнес эгаси ёки CФО учун пул оқимини реал кўриб бориш ва касса узилишларидан қочиш. Билвосита усул — фойданинг пулга қанчалик айланишини кўриш ва давр натижаларини таҳлил қилиш. Амалиётда эса энг самарали ёндашув — иккисини бирга ишлатиш: 👉 тўғридан-тўғри — қисқа муддатли ликвидликни назорат қилиш учун, 👉 билвосита — узоқ муддатли молиявий барқарорликни баҳолаш учун. 💡 Хулоса: агар ҳисоботда фойда бор-у, лекин кассада бўшлиқ бўлса, билвосита усул сабабни кўрсатади. Тўғридан-тўғри усул эса пулнинг "қаерда йўқолгани" ни аниқлашга ёрдам беради. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗