✨ “Аналоги йўқ” — мени ўзим тўқнашган иллюзия.
Ютубдаги "разбор" ларни кўпида, бир вақтлар ўзимни бизнесимда дуч келган "бош оғриқ"ни қайтаришаётганини кўриб, ожизона фикримни айтай дедим.. 😊
Менга, ўз маҳсулотимни ишга туширганда: "биз бутунлай янги ва уникал нарса қилаяпмиз" деб ўйлар эдим.
Аммо жуда тез англадим-ки: одамлар бу муаммони анча вақтдан бери бошқача йўл билан ҳал қилиб келишган экан.
👉 Масалан, тўлиқ бошқарув ҳисоби ўрнига тадбиркорлар хисоб китобини ҳаммасини ёки қисман Excel'да юритишган.
Албатта, у ерда жадваллар қўлбола, хатолар чиқаверади, кичик ўзгаришдаёқ ҳаммаси бузиларди. Лекин барибир вазифасини бажарарди.
Мен “янги реаллик” таклиф қиляпман, деб ўйлаганимда, мижозлар мени айнан Excel билан таққослашар экан.
❗ Шунда мен тушунганим-ки: агар эҳтиёж бор экан, демак у аллақачон қандайдир йўл билан қондирилган.
Фарқи йўқ — қўлбола, жайдари, "эскича" ёки самарасиз воситалар билан бўлса ҳам.
Энг мухими - Одамлар одатланган.
🔑 Шунинг учун ҳақиқий савол “Маҳсулотимнинг аналоги борми?” эмас.
Тўғри савол — “Нега мижоз эски ечимдан воз кечиб, айнан мени танлаши керак?” бўлди.
#saboqlarim
---------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐 RU | LOTIN | BOOST
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗