Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​📈 Инфляция оддий тилда: нима у ва уни қандай тушуниш керак

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​📈 Инфляция оддий тилда: нима у ва уни қандай тушуниш керак Инфляция ҳақида ҳамма эшитган, лекин ҳар ким уни ўзича тасаввур қилади: кимдир бу фақат нархларнинг ўсиши дейди, бошқалар эса «пул қадрсизланиши» деб ўйлайди. Келинг, содда мисолларда тушуниб оламиз. 💡 Инфляция — бу айрим товарлар қимматлаши эмас, балки пулнинг харид қобилияти умумий равишда тушиши. Яъни бир хил суммага аввалгига қараганда камроқ нарса сотиб оламиз. 🔍 Тарихдан мисоллар: Қизиғи шундаки, инфляция фақат инқирозлардан эмас, ҳатто олтиндан ҳам келиб чиққан. XVI асрда Америка очилгандан кейин Европага Перу ва Мексикадан кетма-кет олтин ва кумуш кела бошлади. Бойлик кўпаяди деб ўйлашган, аммо нархлар 2,5–4 баробарга кўтарилди. XIX асрда Калифорния ва Австралиядаги «олтин буми» натижасида қазиб олиш 6 баробар ортди — ва дунё бўйлаб нархлар 25–50% га ошиб кетди. 📌 Нега? Чунки пул кўпайса, лекин ишлаб чиқариш ортидан улгурмаса, товар етишмайди ва нархлар осмонлаб кетади. ⚙️ Инфляциянинг асосий сабаблари - Эмиссия — давлат кўп пул босиб чиқаради. - Ортиқча кредитлаш — бозорда товар билан таъминланмаган пул айланади. - Юқори солиқлар — ишлаб чиқариш пасаяди, юк эса харидорга тушади. - Монополиялар — йирик ўйинчилар нархни ўзи белгилайди. - Ишлаб чиқариш пасайиши — пул қолган, лекин товар камайган. - Профсоюзлар босими — иқтисодий асоссиз маош ошириш. 🧩 Инфляция турлари - Очиқ — нархлар кўзга кўриниб ошади. - Ёпиқ — нарх кўтарилмагандай, лекин товар йўқ (СССРдаги навбатлар каби). - Талаб инфляцияси — товар бозор талабидан кам. - Харажат инфляцияси — хомашё ёки ишлаб чиқариш қимматлашган. - Прогноз қилинадиган — кутилган ҳолат (масалан, йил охирига). - Кутилмаган — тўсатдан пайдо бўлади. - Муносиб — барча нархлар тенг ўсади. - Номуносиб — айрим товарлар бошқаларга қараганда кўпроқ қимматлайди. Ўсиш суръати бўйича: - Судравлучи (10% гача йиллик) — оддий ҳолат. - Югуроқ (галопирующая) (10–50%) — хавфли сигнал. - Гиперинфляция (60% ва юқори) — фожеа (масалан, Зимбабведа бўлган). 🎯 Асосий хулоса 👉 Кичик инфляция — бу нормал, ҳатто фойдали. У иқтисодий ўсиш билан юради. 👉 Юқори инфляция — бу бошқарувдаги хатолар белгиси. Агар давлат эмиссия ва ишлаб чиқаришни назорат қилмаса, нархлар қўлдан чиқиб кетади. Инфляция — бу иқтисодиёт ойнаси: ақл билан бошқарилса — табиий жараён, назоратсиз қолса — ҳалокатга айланади. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗