🏎️ Formula-1 ни бизнесга қиёслаш бизга, уни бошқариш ҳақидаги баъзи нотўғри ва ёқимсиз ҳақиқатни кўрсатади
🚦 Трассада ҳаммаси аниқ: пит-стоп стратегияси бор, жамоада ҳар кимнинг роли белгиланган, аналитика доимий ишлайди.
Аммо бизнесда кўпчилик шундоқ «газини босиш» кифоя деб ўйлайди — на режа, на жамоавий уйғунлик, на реал ҳолатдан хабардорлик.
📊 Бизнинг, бошқарув учетини жорий қилиш жараёнимиздаги таҳлиллар шуни кўрсатади-ки:
— Жавобгарлик жамоа бўйича тақсимланган компаниялар (сотув, харажат, ҳисобот) 2,3 баробар тезроқ фойдага чиқади.
— Аксинча, «гонщик билганича газини босиш» билан бўлган компанияларда ҳамиша бир ҳолат: мотор қизиб кетган → кассада узилишлар, рақамларда хаос, темп йўқолиши.
🏢 Бу фақат кичик бизнес эмас. Катта компанияларда ҳам кўрдик: бизнес эгалари тўлиқ манзарани кўрмасдан янги чўққиларни талабида, пилот «педални босади», маркетинг олдинга отилади, сотув уни орқасидан югуриб юрибти, закупщиклар креслоларда, қўлини қовуштирган ҳолда ўтиришибти, молиячи "гараж орқасида" “ўт ўчириш" билан овора (бўш пул маблағи қидирган), бошқарув ҳисоботи эса "умуман бошқа трассада" юрибти.. Натижада жамоа гўё турли чемпионатларда иштирок этаётгандек.
🧩 Хатто кучли маҳсулот ва зўр жамоа бўлса ҳам, бизнес буксовать қолиши мумкин. Сабаби битта: «гонщик» телеметрияда аналитик (бизнес эгаси) кўраётган маълумотни келишиб олмаган, жамоа эса умумий натижани динамикада таққосламайди.
⏰ Бугун бизнес тезлиги болид тезлигига тенг. Қарорлар бир зумда қабул қилиниши керак.
Лекин панелсиз, рақамсиз ва ҳисоботсиз — бу пойга эмас, балки оддий рулетка.
P.S: Шу пост билан "пойга, автоспортни бизнесга қиёслашни" умумлаштириб якунламоқчиман. Бу постлардан мақсад бизнес иерархиясида "ким-ким эканлигини ва нима билан аслида шуғулланишини" айтиб ўтмоқчи бўлдим. Чунки, фаолиятим давомида жуда кўп "чалкашлик"ларга дуч келдим, СЕО деб визиткасида ёзилган аслида эса у "барчани" вазифасида, нач.производство складда нима бор нима йўқлигини омборчидан яхшироқ хабардор, айтишниклар вайфай ва принтерлар билан овора ва х.к.з...
Хуллас хар доимгидек гап 👇🏻 👇🏻 👇🏻 👇🏻 👇🏻
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнесингиз билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐 RU | LOTIN | BOOST
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗