Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Нима учун консультация — бу шунчаки суҳбат эмас. Бу — бизнес устидан назоратни қайта қўлга олиш жараёни.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Нима учун консультация — бу шунчаки суҳбат эмас. Бу — бизнес устидан назоратни қайта қўлга олиш жараёни. Яқинда мен ишлаб чиқариш компаниясининг эгаси сухбат қилиб қолдим. Фалон маблағ сарфлаб, 1С да учет юритадиган қилиб олган. Бизнес фойдада, мижозлар доимий, ҳисоботлар чиройли. Аммо нимадандур “кўнгли чиқмаетганини” сезгандай бўлдим ва тўғридан тўғри савол бера қолдим. Илк дақиқалардaноқ таниш вазиятни эшитдим: «Ҳар ой ҳисоботларга қарайман — рақамлар бор, лекин тушуниш йўқ. Ҳеч кимга қарзим йўқдек, лекин баланс тўғри келмаяпти. Фойда бордек, лекин худди "ёздаги музқаймоқдек" эриб кетаётгандек ва х.к.з». Хуллас янгилик йўқ :) Бу — оддий ҳолат. Қоғозда ҳаммаси ишлаяпти, аслида эса — тизимли хаос, уни ҳеч ким кўрмаяпти. Мен унга бир ечим таклиф бердим. Агар рақамларинг мавжуд бўлса (танишим бўлгани учун яқин олиб “сен” дея олардим) оддий жадвални тўлдириб беришини, мен эса ўз ўрнида балансни осон ва содда қилиб чиқариб беришга келишдик. Эътибор берсангиз, биз асосдан бошладик. Мен ҳаводан “формулалар” бермайман, рақамларни олмайман — мен фақат реал маълумотни кўришни сўрайман, “қандоқ бўлиши керак” эмас, балки “хозир қандай холатда”лигимизни сўрайман. 📍 1-қадам. “А нуқта”. Қандай ҳисоботлар ҳақиқатан мавжудлигини текширамиз: - бошқарув ҳисоби (агар бўлса), - молиявий оқимлар, - контрагентлар орасидаги пул ҳаракати, - маҳсулотнинг таннархи ва маржиналлиги (агар маълум бўлса). Одатда шу босқичдаёқ: қаерда тизим “нафас олаяпти”, қаерда эса фақат Эксель ёки 1Сда чиройли фойда чизиляпти, кўриниб қолади. 📍 2-қадам. Диагностика. Пул йўлини қайта тиклаймиз: - харид ва омбордан тортиб сотув ва дивидендларгача. Бу босқичда биз пул оқими симуляциясини тузамиз — фойда қаерда яратилаётгани, қаерда йўқолаяптани ва нега баланс чиқмаётганини аниқ кўришни бошлаймиз. 📍 3-қадам. Тузатиш. - Жараёнларни тўғирлаймиз, таннархни қайта ҳисоблаймиз, - фойданинг ҳақиқий нормасини белгилаймиз ва “асоссиз бўлган даромад иллюзияларини” олиб ташлаймиз. Бир ҳафтадан кейин тадбиркор қўнғироқ қилиб: «Энди бўлди, қаерда ҳақиқатан қанча пул ишлаяпману, қаердан чиқиб кетаётганини тушундим.» деди. Энг кўп учрайдиган ҳолат: бизнес эгалар ҳали йўқ фойдани бўлишади. Бу мижозим айтгандек, у “ўлмаган ҳайвоннинг гўштини бўлган” — айланма маблағдан дивиденд олаверган, натижада компания нафас ололмай қолган. Сиз хам нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, атиги бир соатлик, беъпул учрашувга рўйхатдан ўтинг! Консультация — бу назария эмас. Бу — 60 дақиқа, давомида бизнес эгасига компаниясини "жиловланган" учет системасига юқоридан қарайдиган жараён қандай бўлиши кераклига хақида. Ҳеч қандай тахмин ё эмоциясиз — фақат рақамлар, мантиқ ва ечимлар. 📊 Учрашувдан сўнг: - пул қаерда йўқолаяпти, - фойдани ўсиш нуқтаси қаерда, - ва тизим устидан назоратни қайта олиш учун ҳозироқ нима қилиш кераклиги хақида. сизда аниқ тушунча бўлади. Бизнесингизни бухгалтер кўзи билан эмас, бошқарувчи кўзи билан кўришни хоҳлайсизми? Ана шу нуқта — сизнинг молиявий “пит-стопингиз”, шу ердан сўнг бизнесингиз текис ва бошқарувли ҳаракатлана бошлайди. Консультацияга ёзилмоқчи бўлсангиз хавола орқалик ўтинг. ----------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗