🤑 3 та рақам — бизнесинг казинога айланмаслигини кафолатлайдиган калит
Сўнгги ойларда кўп маротаба бир хил сценарийни кўриб келяпман:
— Тушум ошиб бораверади 📈, лекин фойда минусда чиқади
— Ҳаммаси “яхши”дек, лекин касса бўм-бўш
— Бизнес эгалар пул "тқишаверади", лекин “ха бундай қилса бўлади” билан “бу билан бизнесни қуиқаролмимиз” ўртасидаги чегара қаердалигини билмайди
Сабаб жуда оддий: тадбиркор қўли остида асосий метрикалар йўқлигида.
🧩№1 Метрика — Операцион фойда
Олдин хам айтганман, яна қайтаришдан тўхтамайман счетлардаги қолдиқ — бу фойда эмас.
Формуласи оддий:
Даромад – Ўзгарувчан харажатлар – Ишлаб чиқариш харажатлари – Бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлар = Операцион фойда
Мақсад: даромаднинг +15–20% даражасида ушлаб туриш. Агар бундан паст — бу бизнес эмас, “сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолат”.
💰№2 Метрика — Маркетинг харажатлар улуши
20–30% бюджети фойда келтирмайдиган рекламага сарфланаётган бизнесларни кўрганман.
Ориентир: даромаднинг 10–12% дан ошмаслиги.
Реклама пул ишлаши керак, подрядчиларни “боқиш” учун эмас. ROI ва CAC’ни кузатинг.
📦№3 Метрика— Айланма капитал
Савдо, ишлаб чиқариш ёки олдиндан харид қилиш керак бўладиган хизматлар учун муҳим.
— Захираларда қанча пул “қотиб” қолган
— Кейинги тушум қачон келади
— Маош, солиқ ва ижарага етадими
ларни кузатиш мухим.
Ушбу учта метрика — кассани бўшаб қолиши ва кутилмаган зарарларга қарши шахсий “қалқон”ингиз бўлсин.
Уларсиз бизнесни тахминга асосланиб бошқарасиз.
Уларни мунтазам назоратини жорий этинг, шунда пул қаердан кетаётганини ва қанча вақтда қайтариш мумкинлигини дарҳол кўрасиз.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗