🚫 Ҳисоб-китобни автоматлаштиришда НИМАНИ ҚИЛМАСЛИК КЕРАК
Кўпчилик ўйлайди-ки: автоматлаштириш — бу қандайдир “барча қулфларга тўғри келадиган калит”. Бир марта "ясаб оласан" — ҳамма нарса ўзидан ўзи ишлаб кетади. Лекин реалликда ҳаммасини тўғри қилмаса, натижа бўлмайди.
Бугун автоматлаштириш иш бермайдиган 5та классик хатони кўриб чиқамиз.
🟡 Хато №1. Барчасини «программа»дан бошлаш
Дастурни ўрнатиш — бу ҳисобни жорий қилиш дегани эмас. Агар сизнинг молиявий жараёнларингиз, метрикаларингиз, «тешиклар»ингиз аниқ эмас бўлса — у ҳолда программа фақат шунчаки бардакни расмийлаштиради, холос.
🟡 Хато №2. «Аста-секин» қилиш
Автоматлаштириш — бу бир бутун тизим. Фақат омбор ёки харажатларни киритиб, бутун бизнесни назорат қилиб бўлмайди. Бизнес занжир бўлса — ҳисоб-китоб ҳам занжир бўлиши керак: сотиб олиш жараёнидан то фойдагача.
🟡 Хато №3. Ҳаммасини ижрочига юклаш
«Сизлар уста экансизлар, ўзингиз қилиб қўясизлар» — жуда ёқимли эшитилади, лекин ишламайди.
Бизнесни энг яхши ўзингиз билганингиз учун, айнан сизнинг қатнашингиз керак. Бошқача бўлса, натижа шубҳали бўлади.
🟡 Хато №4. Жамоани ўқитмаслик
Ҳатто энг тушунарли система ҳам ишламайди, агар унга ҳеч ким кирмаса. Внедрение — бу фақат техник жараён эмас, бу менталитетни ўзгартириш. Ҳар бир ходим тушуниши керак: нима учун ва қандай фойдаланиш керак. Акс ҳолда, яна Excel’га қайтиб кетишади.
🟡 Хато №5. «Ҳали вақт бор, кейинроқ қиламан» деб юриш
Автоматлаштириш учун ҳеч қачон «мос вақт бўлмайди» бўлмайди. Агар доимий кечиктирсак, муаммолар йиғилиб кетаверади. Бардақ қанча узоқ давом этса — уни йўқотиш шунча қиммат ва оғир бўлади.
—
Агар тўғри бошлашни истасангиз — биринчи қадамни қилинг: ҳозирги ҳисоб-китобингизни синчиклаб кўриб чиқинг.
Бу шунчаки «сўровнома учун» эмас. Сизнинг бизнесингизга ҳақиқий анализ учун керак. Чунки тўғри ҳисоб-китоб — тадбиркорнинг натижасини ярми.
Рус Lotin
-------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗