Тадбиркорлик — бу ўз қарорингдан қайтишдан қўрқмаслик демакдир.
Бу пост тажриба ҳақида эмас.
Бу — ички эгилувчанлик ҳақида. Ҳар қандай пайтда босиш мумкин бўлган "Янги бошлаш" тугмаси ҳақида ⏰ — ҳатто бу кун энг яқин душанба куни бўлса ҳам.
Стратегияни ўзгартириш. Финмодельни қайта тузиш. Зарарга ишлаётган бўлимни ёпиб, янгиси йўналиш очиш, "Энди кеч" деган гап — эртак ва "бошқача қилиш" — ҳар доим реал имконият деб биладиганлар хақида.
Мен бизнес юритаётган, ёшлар хақида гапиряпман.
Улар, тенгқурлари TikTok’қа тўйда ўйнаган рақсини юклаб юрганда, ДДС ҳақида сўрашдан қўрқишмайди, финмодельни оддий қоғозда чизишади, балансни тушуниб олишга ҳаракат қилишади.
Мен уларда қўрқувни кўрмаяпман. Мен уларда билимга"оч"ликни кўряпман. Қизиқишни. Ҳақиқий шавқни кўряпман.
Улар “Илтимос, рақамларсиз бўлсин,” демайди.
Улар: “Ўргат. Кўрсат. Ўзим тушунишни хоҳлайман,” дейди.
Мана шундай тадбиркор ёшликни ҳурмат қиламан.
Ҳаммасини тушуниб, ҳис қилиб киришадиган.
Ҳисоб-китоб қиладиган. Ҳали айланма маблағи ойига 10 минг бўлса ҳам — лойиҳаларни бошлайдиган.
Чунки икки йилдан кейин — бу сумма аллақачон миллион бўлади.
Уч йилдан кейин — улар ўз бўлимларини қуришади ва сени-бизни ишга олишади.
Тадбиркорликни ёши — бу МЧЖ рўйхатидан ўтказилган санъа эмас.
Бу: ҳаммасини бошқача қилиш мумкин. Яхшироқ. Рақамлаштирилганроқ. дейдиганлар хақида
Агар сен ҳам шундай ҳолатда бўлсанг — 💪 мен ёнингдаман.
рус lotin
------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗