Бошқарувчи учётни жорий қилгандан кейин хам йиллар давомида ҳақиқий рақамларни “битта кнопкани босиш билан” олиш мумкинми?
Спойлер: Мумкин.
Айниқса ишлаб чиқаришда бу жуда катта қиймат беради.
Бизда шундай кейслар борки, система бир неча йилдан бери барқарор ишлаб келяпти — ҳеч қандай қаҳрамонликсиз, тунлари қўлда Excel жадвал қилиб ўтирмасдан.
Шундай мисоллардан бири — ишлаб чиқариш компанияси, у билан биз 2021 йилдан бери ишлаб келяпмиз.
Бу менинг амалиётимда Money Manager асосида қилинган бошқарувчи учётни автоматлаштириш бўйича лойиҳалардан бири эди. Ростини айтсам, жуда намунали кейс.
Нима учун?
Чунки бу лойиҳада ишлаб чиқарувчиларга хос бўлган деярли барча оғриқли нуқталар йиғилган эди.
Компания қандай ҳолатда бизга келган эди.
Жорий қилишдан олдин учёт қуйидагича эди:
🟡 таннарх “тахминан” ҳисобланарди
🟡 маълумотларнинг бир қисми тадбиркорнинг бошида эди
🟡 бир қисми бухгалтерияда бор, лекин бошқарув учети учун эмас
🟡 хомашё қолдиқлари реал ҳолатга тўғри келмасди
🟡 фойда “бордек”, лекин аниқ қанча — ҳеч ким билмасди.
Пуллар эса турли жойларда эди:
🟡 ҳисоб рақамларида
🟡 кассаларда
🟡 жисмоний шахслар карталарида
🟡 қисман — назоратсиз оборотда
Бизнес эгаси:
— ҳар бир махсулот аслида қанча даромад келтираяпти
— бизнес пулни қаерда йўқотяпти: хариддами, ишлаб чиқаришдами ёки сотувда
— кассовый разрывсиз қайси ҳажмда ўсиш мумкинлигини тушунмасди.
Иш жараёнида нима қилинди
Компания жамоаси билан биргаликда биз:
🟢 ишлаб чиқаришга мос бошқарувчи учёт архитектурасини қурдик
🟢 пул оқимлари ва хомашё ҳаракатини рақамлаштирдик
🟢 молиявий интизом ва ойни ёпиш амалиётини жорий қилдик
🟢 бошқарувчи ҳисоботларни созладик:
— ДДС
— молиявий натижалар хақидаги ҳисоботи
— бошқарувчи баланси
Муҳим жиҳат:
“Хўжа кўрсин учун” эмас, балки бизнес эгаси айнан шу рақамлар асосида қарор қабул қилиши учун.
Натижада бизнес нимага эга бўлди
✳️ пул ва материал қолдиқлари устидан тўлиқ назорат
✳️ маҳсулотнинг аниқ таннархи
✳️ маҳсулотлар ва йўналишлар бўйича реал маржиналлик
✳️ безарарлик нуқтаси ва ўсиш чегараларини тушуниш
✳️ нархлар ва шартларни ҳиссиётга эмас, рақамларга таяниб қайта кўриб чиқиш имкони.
Алоҳида таъкидлайдиган пункт:
соф фойда ўсиши ҳажмни кескин ошириш ҳисобига эмас, балки қуйидагилар орқали бўлди:
— нархларни қайта кўриб чиқиш
— фойда келтирмайдиган позицияларни ёпиш
— харажатлар устидан қаттиқроқ назорат.
Муҳим нуқта:
Ҳамма “тез эффект”ни хохлайди.
Лекин амалда: компания қанчалик катта бўлса,
система ўзлашиб кетиши учун шунчалик кўпроқ вақт ва куч керак бўлади.
Ходимлар қаршилиги, хатолар, мослашиш — бу нормал ҳолат.
Молиявий интизом бир ҳафтада пайдо бўлмайди.
Ҳар бир компания — ўз темпи билан ривожланади.
Лекин барибир:
— сабр
— бошқарувчи ирода
— бюджет
керак бўлади.
Бепул ва “ўз-ўзидан” бундай проектлар ишламайди.
Асосийси нима?
Жорий қилиш марказида бошқарувчи ҳисоботлар туриши керак, автоматлаштиришнинг ўзи эмас.
Агар фокус фақат операционкада бўлса —
система ярим йўлда албатта парчаланади.
Бюджети чекланганлар учун мен Money Manager асосида ўз методологиям бўйича бошқарувчи учётни жорий қилишни ва “битта кнопка билан” тушунарли ҳисоботлар оладиган архитектурани тузишни таклиф қиламан. Бу ерда видеоинструкциялар.
Агар бу ишни бизга топширмоқчи бўлсангиз — уни ҳам қиламиз.
Жорий қилиш, созлаш ва системани ишлайдиган ҳолатга келтиришни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз.
Агар фикримиз резонанс берса — ёзинг.
Айнан сизнинг ишлаб чиқаришингиз учун бу модель тўғри келадими ва ҳозир пул қаерда аслида йўқоляпти — бирга кўриб чиқамиз.
--------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗