Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Автоматлаштириш - кучайтирувчи, лекин қутқарув воситаси эмас

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Автоматлаштириш - кучайтирувчи, лекин қутқарув воситаси эмас Автоматлаштириш фойда яратмайди - у мавжуд тизимни кучайтиради, холос. Агар бизнес барқарор бўлса - тизим уни масштаблаштиришга ёрдам беради. Агар ичида тартибсизлик бўлса - технологиялар фақат ўша тартибсизликни янги даражага кўтаради. Компания баҳолаганида автоматлаштирилган жараёнлар унинг қийматини оширади албатта: - хатарлар камаяди, - бошқарув прогнозли бўлади, - эгасига боғлиқлик пасаяди. Аммо бу фақат битта шароитда ишлайди - агар фундамент мустахкам бўлса. Агар “тешик қайиққа” технология жорий этилса, натижа аниқ: - зарарлар ўсади, - хаос гўё “бошқарилаётгандек” кўринади, - бюджет эса ривожланишга эмас, балки “рақамли тешикларни ёпишга” кетади. Агар бизнес модель ишламаса, жараёнлар йўлга қўйилмаган бўлса, маржиналлик манфий бўлса - ҳеч қандай CRM, ERP ёки AI қутқармайди. Сиз фақат тезроқ муваффақиятсизликка етиб борасиз. Автоматлаштириш линзага ўхшаб ишлайди - у на тузатади, на даволайди, фақат катталаштиради. Шунинг учун тўғри кетма-кетлик қуйидагича: аввал "ручной" фойда келтирадиган модель → кейин муваффақият кўпайтиргичи сифатида - автоматлаштириш. --——- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗