🔷 Сотувсиз диагностика ва қандай қилиб ундан «Бошқариладиган Ишлаб чиқариш» методи пайдо бўлди
1️⃣ Биринчи учрашувда мен ҳеч нарса сотмайман.
Менинг вазифам - хизмат сотиш эмас. Менинг вазифам - компанияда “пул билан нимадир нотўғри” бўлаётган ҳақиқий муаммони топиш.
Ва деярли ҳар доим муаммо ҳисоботларда эмас.
Ҳисобот йўқлиги ≠ муаммо борлиги.
Муаммо - бизнес эгаси ва топ-менежерлар ҳар куни тўқнаш келадиган нарсаларда.
Масалан:
- бугун кимга тўлаш мумкин, кимга йўқ - тушунарсиз
- кассада пул бордек, лекин у доим етишмайди
- эгаси қанча пулни хавфсиз олиб чиқиши мумкинлигини билмайди
- “қоғозда” фойда бор, лекин ҳисобда пул йўқ
Мана шу - ҳақиқий муаммо.
2️⃣ Мен учун улар хизматимни сотиб оладими-йўқми - муҳим эмас.
Мен учун муҳим нарса:
- муаммонинг тубигача етиш
- заиф жойларни аниқ белгилаш
- ва айнан шу бизнесга мос аниқ ечим режасини тузиш
Абстракт назарияни эмас. Ишлайдиган маршрутни.
3️⃣ Мен бизнесга чуқур кириб бораман.
- Ҳисоботларни кўраман.
- Рақамлар мантиғини текшираман.
- Ҳужжатларни ўрганаман.
- Қулай бўлмаган саволларни бераман.
Кўпинча айнан шу босқичда эгаси биринчи марта ўз бизнесидаги “тешик”ларни кўради.
4️⃣ Учрашув якунида компания оддий “КП” эмас,
балки аниқ йўл харитасини олади.
Унда:
- кучли ва заиф томонлар ёзилган
- хавфлар қайд этилган
- йўқотиш нуқталари кўрсатилган
- ва қадамма-қадам ҳаракат режаси берилган
Бу - Диагностика деб аталади. У бепул. Гарчи менинг бир соатлик консультациям маълум миқдордаги пул турса ҳам.
Нима учун дейсизми?
Чунки бу ерда қиймат вақтда эмас. Тажриба ва кўрган-кечирган билимда. Айниқса ишлаб чиқариш бизнесида, бу ерда рақамлар, оддий ва хаммани оғзидан тушмайдиган “даромад–харажат” ёки "CASH FLOW" дан анча мураккаб.
Лекин мен хам ҳаммани олавермайман.
Фақат:
- муаммо борлигини тан оладиган
- хисоб-китобнинг қийматини тушунадиган
- ўзгариш жорий қилишга тайёр бўлган
тадбиркорларни оламан.
Энди қисқа қилиб методика хақида:
🔷 «Бошқариладиган Ишлаб чиқариш» методи
Хаотик рақамлардан бошқариладиган фойдага ўтиш тизими
Бу - ишлаб чиқариш бизнесида бошқарув ва молиявий тизимини жорий қилишнинг 7 босқичли модели.
У бизнес эгасига қуйидагиларни беради:
- ҳақиқий фойдани кўриш
- реал таннархни тушуниш
- яширин йўқотишларни топиш
- қарорларни ҳиссиётга эмас, рақамларга таяниб қабул қилиш
Бу шунчаки дастур ўрнатиш эмас.
Бу - молиявий архитектурани қуриш.
📊 Метод нима беради?
Барча босқичлардан ўтгандан сўнг тадбиркор:
✅ Даромад ва харажатларнинг тўлиқ шаффофлиги
✅ Таннархнинг аниқ ва тушунарли тузилмаси
✅ Мунтазам бошқарув ҳисоботлари
✅ Операцион ишларга чуқур кирмасдан назорат
✅ Қўлбола хаосдан холи тизим
ларни қўлга киритади
⚙️ 7 босқич дан иборат
- Жорий ҳолат диагностикаси (1 кун)
- Молиявий архитектурани лойиҳалаш (3 кун)
- Жамоани ва бошқарув қарорларини тайёрлаш (7 кун)
- Техник жорий қилиш (7 кун)
- Ишга тушириш ва фактни қайд этиш (10 кун)
- Тузатиш ва барқарорлаштириш (иш жараёни давомида)
- Бошқарувни эгасига топшириш.
Ҳар бир босқичда аниқ кириш нуқталари ва ўлчанадиган натижа бор.
Бизнес эгаси операцион рутинга ботмайди.
Лекин стратегик назоратни сақлаб қолади.
🎯 Асосий принцип
Биз тизим қуриш мантиғини ўз зиммамизга оламиз.
Тадбиркор эса бошқарув интизомини таъминлайди.
Айнан шу комбинация барқарор натижа беради.
🔥 Якуний натижа
Бизнес шунчаки “оборот” қилишни тўхтатади. Ва фойдани бошқаришни бошлайди.
Фарқ — айнан шунда.
Ана энди сизга савол:
Шундай диагностикага борган бўлардингизми?
Агар ҳа бўлса - 🔥 реакцияни қўйинг.
--------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗