Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Рентабеллик ҳақиқати

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Рентабеллик ҳақиқати Кўп тадбиркорлар айланмаси билан фахрланишади: «бизда ўн (юз, миллиард) миллионлаб сотувлар бор» деб. Аммо катта айланма ҳали бизнес пул ишлаяпти, дегани эмас. Компания "тонналаб" буюртмаларни қайта ишлаши мумкин, лекин эгаси аслида «бир тийинсиз» қолиши мумкин. Сабаби оддий: муҳим бўлгани - сотув ҳажми эмас, балки мижоз тўлайдиган сумма билан бизнес маҳсулот ёки хизмат яратиш учун сарфлаган харажатлар орасидаги фарқ. Айнан шу фарқда ҳақиқий фойда туғилади. Рентабеллик = мижоз тўлаган нарх билан сизнинг ҳақиқий харажатларингиз орасидаги "зазор". Зазорни кенгайтиришнинг икки йўли бор: 1️⃣ Харажатларни қисқартириш. Жараёнларни рақамлаштириш/автоматлаштириш, хом-ашё харажатларини камайтириш, омборда ортиқча захира қолдирмаслик. Ўша сифат - лекин арзонроқ. 2️⃣ Клиент учун қийматни ошириш. Қўшимча сервис, қулайлик, ишончлилик, ҳис-туйғу қўшиш. Мижоз сизда кўпроқ қиймат кўрсин ва шунинг учун юқорироқ нарх тўлашга тайёр бўлсин. ⚠️ Кенг тарқалган хато - фақат сотувларга қараш ва бояги "фарқ"ни инкор этиш. Аслида эса бизнес айнан шу нуқтада ёки мустаҳкамланади, ёки йиқилади. 📌 Мисол: Фитнес-клуб: айланма - ойига $200 минг, рентабеллик 3%. Тадбиркор фақат қўлида $6 минг билан қолади. Ижара ёки ходимлар маоши ошса - бизнес зарарлига айланади. IT-компания (софт ишлаб чиқиш): айланма ҳам $200 минг, лекин рентабеллик 30%. Фойда - $60 минг. Бир хил айланмада мутлақо бошқа натижа. 🔑 Хулоса: муҳим бўлгани - айланма рақами эмас, балки сиз ушлаб турадиган зазор. Бизнеснинг барқарорлиги айнан шу ерда яшайди. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗