Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Ҳозир кўпчилик:

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Ҳозир кўпчилик: - «бозор тушиб кетди» - «кризис» - «ишлаш қийинлашди» дейди. Лекин келинг, ростини айтсак, Бу кризис эмас. Бу бозорнинг "улғайиши". Илгари ҳисоб-китоб қилиш шарт эмас эди: - арзонроқ олдинг - устига қўшдинг - ва сен фойдадасан Хатолар кечириларди. Пул йўқоларди — лекин ҳеч ким сезмасди. Ҳозир эса ҳаммаси бошқача. Ўсиш секинлашди. Рақобат кучайди. Маржа камайди. “Ҳиссиёт” билан ишлаган бизнеслар аста-секин қулаяпти. Бу нормал ҳолат. Ҳар қандай бозор етук босқичга ўтганда шундай бўлади. Кризис — бу умуман пул йўқ бўлган пайт. Ҳозир эса пул бор. Фақат уни олиш учун анча аниқ курашиш керак. Ва шу ерда асосий савол пайдо бўлади: сизда умуман юнит-экономика ҳисобланганми? “Тахминан плюсдаман” эмас. Балким нормал кўринишда: - логистика ҳисобга олинганми - комиссиялар - омбор, сақлаш харажатлари - қайтаришлар - реклама - мавсумийлик ... Ҳар бир маҳсулот бўйича... ... бизнеснини масштаб қилишдан олдин... Чунки ҳозир реаллик оддий: илгари ҳамма пул топарди. Ҳозир - фақат ҳисоблайдиганлар. Мижозлар йўқолиб кетгани йўқ. Фақат энди: «арзон олдим - қиммат сотдим - фойда қилдим». деган схема ишламайди. Энди бошқа: «ҳисобладим - текширдим - масштабладим». деган схема "учади" Ва, хеч йўқ ўзингизга, ростини айтинг: сиз ҳозир рақамларни бошқараяпсизми ёки ҳали ҳам ҳиссиёт билан яшаяпсизми? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗