Масала инструментда эмас: тизимли фикрлаш қиймати ҳақида.
Қизиқ бир парадокс бор. Атрофда автоматизация, AI ва рақамли инструментлар қанчалик кўпайса - қўл билан ишлаш кўникмасининг қиймати хам шунчалик ортаяпти.
Бугун “битта тугмани босадиган” тор мутахассис эмас,
балки турли роль ва вазифаларни битта тизимга улай оладиган инсон кўпроқ қадрланяпти.
Бундай одамларни генералистлар (Ха, Ха мен ўзим хам яқинда билдим 😀) деб аташади.
Илгари бу кичик ва ўрта бизнес тренди деб ўйланарди:
ресурс кам - демак, битта одам кўп иш қилади.
Лекин ҳозир бошқача манзара кўриниб қолди:
генералистларга йирик компанияларда ҳам талаб ортяпти.
Масалан, оддий бир мисол қилиб, учет сохасини олайлик.
Классик молиявий функция одатда қуйидагича тузилган бўлади:
- пул ҳаракати учун жавоб берадиган алоҳида бўлим
- бюджет ва ҳисоб-китоблар билан шуғулланадиган режа-иқтисод бўлими
- маълумот ва ҳисоботлар билан ишлайдиган аналитиклар
- буларнинг ҳаммасини назорат қиладиган раҳбар
Бундай тузилмада раҳбар деярли “қўл билан ишламайди”.
Унда ижрочилар етарли.
Унинг ҳудуди — таҳлил, келишувлар, қарорлар ва доимий “ёнғин ўчириш” (ҳамма жойда бир вақтнинг ўзида керак бўладиган ўша одам).
Муҳим: мен бу ролни ҳеч қандай ҳолатда қадрсизлантирмаяпман - у жуда мураккаб, масъулиятли ва ниҳоятда муҳим.
Лекин бошқа ракурсдан қарайдиган бўлсак - бу генералист эмас, балки битта функция ичидаги кучли мутахассис.
Энди масштабни ўзгартириб кўрайлик.
Тасаввур қилинг, тадбиркор ҳисоб-китобни тартибга солишга эндигина (ванихоят 😉) қарор қилди.
- Компания кичик.
- Жараёнлар ҳали “хом”.
- Рақамлаштириш хақидаги билим - бошланғич даражада.
Бундай ҳолатда:
- тўлиқ молиявий хизматни ёллаш — ҳали эрта
- “катталарникидек” автоматизация — ишламайди
- пул хам бор дейлик, лекин нимага аниқ сарфлаш кераклиги ҳақида тушунча йўқ.
Шу сабаб кўп лойиҳалар бошидаёқ "синиб" кетади:
жараёнлар тизимларга ҳали тайёр эмас.
Лекин бизнесда рақамлаштришга талаб бор. Ва у тўлашга тайёр.
Кўпинча - битта одамга. Баъзан - ҳатто аутсорсда.
Ва шу ерда асосий савол туғилади: бундай компанияга қандай мутахассис керак?
Жавоб ҳам оддий, ҳам қийин: тор эксперт эмас, балки генералист.
Яъни шундай инсонки, у:
- мавжуд жараёнларни таҳлил қила олади
- уларни соддалаштириб, тизимга солади
- бизнес тайёр бўлган даражада автоматизация қилади
- қарор қабул қилиш учун тушунарли ҳисоботлар тузади
- режалаштиришни йўлга қўяди
- базавий таҳлил қилади
- ва вақт ўтиб, компания тайёр бўлганда, лозим бўлса, "катталарникидек" тизимни танлашга ёрдам беради
Қоғозда бу “жуда кўп”дек туюлади. Лекин амалда - кичик бизнесда буларни бирлаштириш мумкин.
Қолаверса, деярли ҳар доим бошида ҳаммасини битта одам бошлайди.
Кейин эса, бизнес ўсиб, мураккаблашган сари,
вазифаларни бўлиб, делегирование қилиш мумкин бўлади.
Аввал тизим пайдо бўлади. Кейин - роллар. Аксинча эмас.
Қиссадан хисса шу-ки: автоматизация даврида бир инструментни билган эмас, балки ҳаммасини қандай қилиб яхлит қилиб улашни тушунадиган одам қадрланади.
P.S.
Йиллар давомида "яшаб" келаётган ёндашув ва тизимим бор. У “эски” экан деб хулоса чиқаришга шошманг - у синовдан ўтган.
Мослашувчан, тушунарли ва реал бизнесларда (инстаграм сторисларидагина эмас) хозиргача натижа бериб келади. Қизиқми, бу видеода ушбу ёндашувимми бир қисмини тушунтириб ўтганман, мархамат.
-------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗