Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Сен маркетингда деярлик хеч нарсани тушунмайсан.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Сен маркетингда деярлик хеч нарсани тушунмайсан. Охирги вақт шу гап хаёлимдан кўп ўтяпти. "Бўлиши мумкин" деб қўяман ўзимга ўзим. 😉 Ижтимоий тармоқдаги лентани айлантирсанг, битта сериални қайта-қайта кўраётгандек бўласан. Бугун кимдир “бизнес дардини ечаяпти”. Эртага - машина сотяпти. Индинга - молиявий эркинликни ўргатяпти. (баъзида ўша одамни ўзи! 🤔) Ва ҳар сафар бир хил сценарий: зацепка → “оғриқ” → “ўзингизни танидингизми?” → “директга ёзинг” Вақти келиб ўйлаб қоласан: аслида нима сотиляпти - маҳсулотми ёки тўғри гапириш қобилиятими? Муаммо фақат бу эмас. Менимча муаммо - бу нарса жуда таниш бўлиб кетганида. Шу структураларни кўришим биланоқ менда қизиқиш эмас, фильтр ишга тушиш бошланади: “ҳа, яна сотиш бошланади ҳозир” дейман Ҳатто бошида нормал кайфиятда бўлсам ҳам - тезда эҳтиёткорликка ўтаман. 📌 Чунки бозор маҳсулот билан эмас, ваъдалар билан "қизиб" кетган. Ва шу ерда жуда оддий фикр бор, лекин негадир кўпчилик эътибор бермайди: Скриптлар сотмайди. Ишонч сотади. Ишонч бўлмаса: - ҳар қандай “прогрев” босимдек кўринади - ҳар қандай дедлайн - манипуляциядек - ҳар қандай кейс - ишонтиришга уринишдек Ишонч бўлса: - соддароқ гапириш мумкин - “маркетинг ўйинини ўйнаш” шарт эмас - шунчаки тушунарли бўлиш кифоя Ҳа, бу қийинроқ йўл бўлса керак! Чунки ишонч шаблонлардан келиб чиқмайди деган қатъий фикрдаман ёки... сарлавхам тўғри. 😉 Қизиғи бошқа: сиз ҳам шундай “бир хил сотувлардан” чарчадингизми? Ёки бу механизмлар ҳали ҳам ишлаяптими? Фикрларни комментларда кутаман. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗