Фойда ўсмаса — балки муаммо бозорда эмас, балки муаммо бизнес ичидадур.
Кўпчилик рентабелликни фақат рақам деб қабул қилади.
Аслида эса - бу бизнес қанчалик тўғри ишлаётганининг индикатори.
Агар фойда ўсмаётган бўлса, демак қаердадир тизим “ёпилиб” қолган.
Рентабелликни ошириш - бу “битта тугмани босиш” билан битадиган иш эмас.
Бу бир нечта тўғри қарорларни кетма-кет қабул қилиш.
Биринчиси - жараёнлар.
Агар иш қўлбола юритилаётган ёки секин бўлса, сиз доим ортиқча харажат қиляпсиз.
Автоматизация, соддалаштириш, ортиқча қадамларни кесиш - бу тўғридан-тўғри пулни сақлаб қолиш.
Иккинчиси - харажатлар.
Кўп бизнеслар “қисқартириш” деганда фақат тежашни тушунади.
Аслида эса гап назоратда:
- қаерда ортиқча сарф харажат бор
- қаерда самарасиз харажат
- қаерда умуман фойда бермайдиган "иш"га пул кетяпти.
Шуларни кўришнинг ўзиёқ натижа беради.
Учинчиси - нарх.
Кўпчилик қўрқади. Бироқ ҳақиқат шуки: секин-аста оширилган нарх - мижозни қўрқитмайди.
Лекин у бизнесга нафас беради.
Тўртинчиси - одамлар.
Тизимни одамлар ҳаракатга келтиради. Агар ходим тушунмаса, ўрганмаса ва жавобгарликни ҳис қилмаса --ҳеч қандай стратегия ишламайди.
Ва яна бир муҳим нарса:
Рақобатни кузатмаслик - бу кўзни юмган ҳолда югуриш каби.
Ким нима қиляпти, қаерда ютяпти, қаерда йўқотяпти - билмасангиз, ўзингизни ҳам баҳолай олмайсиз.
Хулоса оддий:
Рентабеллик - бу натижа.
У эса:
- тўғри жараёнлар
- назорат қилинган харажатлар
- асосланган нарх
- ва кучли командадан келиб чиқади
Фойда - бу тасодиф эмас.
Бу бошқарув натижаси.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗