Баъзида менга, деярли ҳар қандай товар бизнеси аслида сотув билан эмас… логистика билан шуғулланадигандай туюлади.
Фарқи йўқ:
- дистрибуциями;
- улгуржи савдоми;
- чакана савдоми;
- маркетплейсларми;
- импортми;
- ҳатто “ўзига хос фалсафага эга бренд” бўлсин 🙂
Охир-оқибат ҳаммаси битта саволга келиб тақалади:
Сиз керакли товарни керакли одамга:
- тезроқ;
- арзонроқ;
- рақобатчилардан барқарорроқ етказа оласизми?
Тамом. Бори шу.
Харидор учун, бизнес эгаси қандай илҳомлантирувчи миссия ўйлаб топгани унчалик қизиқ эмас.
Унга муҳим нарса, бу:
- товар омборда борми;
- вақтида етиб келадими;
- брак чиқмайдими;
- ва сизнинг ички муаммоларингиз сабаб, товар самолёт қанотидек қиммат бўлиб кетмайдими.
Энг қизиғи эса - кўп компаниялар маркетингда ҳам, маҳсулотда ҳам ютқазмайди. Улар товар ҳаракатида ютқазади.
Қаердадир омбор “тиқилиб” қолади.
Қаердадир "закуп" нотўғри режалаштирилади.
Қаердадир товар “оптимизация” учун ярим мамлакатни айланиб келади.
Қаердадир қолдиқлар “тахминан” ҳисобланади.
Яна қаердадир тадбиркор омборда қанча пул музлаб ётганини умуман тушунмайди.
Натижада бизнес гўёки ишлаяпти. Сотув бор. Лекин пул доим йўқ.
Шунинг учун Amazon, Wildberries, Uzum, Carrefour каби гигантлар аслида “дўкон” қурмаган.
Улар етказиб бериш "машина"ларини қурган.
Ва вақт ўтган сари бизнес витриналар эмас, таъминот занжирлари рақобатига айланяпти. Ким товарни яхшироқ ҳаракатлантирса - ўша ютади.
Сиз нима деб ўйлайсиз - бу фикрда жон борми?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram 🌐 YouTube ▶️| 🌐 RU | LOTIN | BOOST
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗