Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Нега баъзи товарлар омбордан “учиб кетади”,

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Нега баъзи товарлар омбордан “учиб кетади”, бошқалари эса йиллаб “ҳар эҳтимолга қарши” деб ётади? Одатда: - “ўтмайдиган мол” - “бозор шундай” - “яна кутиб кўрамиз” деб ўйлашади. Лекин ҳақиқат оддийроқ. Уларни ҳеч ким нормал таҳлил қилмаган. Бир асосий қоида бор: фойданинг 80%ини атиги 20% товарлар олиб келади. Қолганлари эса: - пулни музлатиб қўяди - омборни банд қилади - “ассортимент кенг - демак ҳаммаси яхши” деган иллюзия яратади. Ва шу ерда кўпчилик эътибор бермайдиган инструмент пайдо бўлади - ABC-анализ. Бу нима ўзи? Бу - барча товарларни, уларнинг фойдага қўшган ҳақиқий ҳиссаси бўйича ажратиш. “Ёқади / ёқмайди” йўқ. Фақат рақамлар. A / B / C нима дегани A (олтин) Асосий натижани берувчи товарлар. - энг кўп фойда олиб келади - доим мавжуд бўлиши керак - доимий назорат талаб қилади B (кумуш) Барқарор, лекин асосий эмас. - айланмани беради - кучайтириш мумкин - ўсиш потенциали бор C (бронза) Энг катта гуруҳ. - фойда кам - оворагарчилик кўп - кўпинча омборда “осилиб” туради Бу анализни ўзингиз қандай қилишингиз мумкин Оддий: - Барча товарларни олинг - Ҳар бири бўйича фойдани ҳисобланг (тушумдан эмас!) - Камайиш тартибида жойлаштиринг Гуруҳларга ажратинг Энг кўп хатолар - тушум бўйича ҳисоблаш, фойда бўйича эмас - “C” товарларни аяб, "барибир керак бўлади" деб қолдириш - бир марта қилиб, кейин унутиб қўйиш Энг муҳими ABC-анализ - бу ҳисобот эмас. Бу: - нимани кучайтириш, - нимани қолдириш, - ва нимани энди "юк" қилиб судрамаслик. ҳақидаги қарорлар. Агар бу бўлмаса: пул омборда ётади, фойдада эмас. 📌 Сақлаб қўйинг ва ҳамкасбларингизга юборинг - бу ҳозирги бизнес учун базавий нарса. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗