Япония, АҚШ ёки Ўзбекистон - бизнес барибир ичида ўша “махаллий характер”ни кўрсатади.
Ҳатто ҳамма бир хил бизнес китоб ўқиган бўлса ҳам 🙂
Мен битта нарсага анча олдиндан эътибор бериб келаман.
Японлар тизимни шундай қурадики, хато деярли доим фавқулодда ҳолат ҳисобланади. Улар битта жараённи ҳафталаб муҳокама қилиши мумкин. Лекин кейин ўн йил ҳаммаси сокин ишлайди.
Бу секинми?
Баъзида - ҳа, секин.
Лекин доимий: “вой эсдан чиқибди”, “вой текширилмабди” деган гаплар кам бўлади.
Бунинг мантиғи оддий:
кейин қаҳрамонлик қилиб юргандан кўра, олдиндан ўйлаб қўйган яхшироқ.
Америкаликлар бошқача.
Уларда "одамлар хато қилмайди" деган ҳақида умуман иллюзия йўқ.
Ҳамма хато қилади. Шунинг учун у ерда регламент, KPI, чек-лист деган нарса культ даражасида.
Мисол қилиб айтганда:
агар ходим кружкасини синдириб қўйса ҳам, қаердадир:
“Кружка тушиб кетганда ҳаракатлар тартиби. Версия 4.2” деган PDF ётиши керак 🙂
Баъзида кулгили.
Баъзида жуда самарали.
Энди энг қизиқ жой ўзимизда бошланади.
Биз беқарорликда яшашга ўрганганмиз.
Свет кетдими? Ечим топилади.
Курс ўзгардими? Қайта ҳисоблаймиз.
Поставщик йўқолиб қолдими? Иккита қўнғироқдан кейин янгиси топилади.
Бизда бизнесларнинг катта қисми тизимда эмас, одамларда турибди.
Таниш-билишда.
“Хал қилиб ташлаймиз” қилиш қобилиятида.
Тез фикрлашда.
Бу ҳам кучимиз.
Ҳам муаммоларимиздан бири.
Чунки кўп бизнес:
“ҳозирча ёнмаяпти-ми - тегмай тур” режимида яшайди.
Лекин ёнган пайт… Ҳамма бирданига суперқаҳрамонга айланади.
Тунда қолади.
Қўлбола ечим қилади.
Имконсиз нарсани топади.
Вазиятни характер билан тортиб чиқаради.
Ва энг қизиғи - кўпинча чиқаради ҳам.
Лекин битта муаммо бор.
Доимий қаҳрамонлик устига катта бизнес қуриб бўлмайди.
Кризисда бу чиройли кўринади. Лекин нерв, вақт ва пулни қаттиқ ейди.
Мен, очиғи, “идеал модель”га ишонмайман.
Япон модели баъзида ҳаддан ташқари секин. Американчаси одамни робот қилиб қўяди.
Бизники эса доимий қўлбола бошқарув билан чарчатади.
Лекин менимча, ҳақиқий кучли бизнес бир нарсадан бошланади.
Компания эгасининг доимий қаҳрамонлигига боғлиқ бўлмай қолган пайтдан.
Ҳар сафар:
“бир амаллаб чиқамиз” деган режим тугаган пайтдан.
Демак 🤔 "гибрид" модельни ишлаб чиқиш керак. Ўша ерда ҳақиқий ўсиш бошланади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗