Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

📊 Нега “маркетинг фойдаси” кўпинча чиройли иллюзия бўлиб чиқади.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

📊 Нега “маркетинг фойдаси” кўпинча чиройли иллюзия бўлиб чиқади. Жуда кўпинча, маркетолог айтади-ки: - рекламага $5 000 сарфладик; - $20 000 лик сотув олдик; - демак $15 000 ишладик. каби ҳолатни кўраман Ҳамма хурсанд бўлиши керак, фақат... касса очилгунча 🙂 Чунки айнан шу пайтда молиячида бутунлай бошқа математика бошланади. У “тушум минус реклама”га қарамайди. У бизнеснинг ҳақиқий реаллигидан кейин нима қолганига қарайди. Ва шу ерда тўсатдан: - эквайринг; - возвратлар; - солиқлар; - логистика; - ойликлар; - менежер бонуслари; - брак; - бўлиб тўлаш; - ижара; - кечиккан тўловлар; - чегирмалар; - операцион йўқотишлар. пайдо бўлади. Ва ҳалиги “$15 000 фойда” жуда тез… $2 000 га айланади. Баъзан эса умуман минусга. Шунинг учун финансист ҳеч қачон фойдани маркетолог каби ҳисоблай олмайди. Чунки уларнинг вазифаси бошқа. Маркетинг - талаб олиб келиш учун жавоб беради. Молия - бизнес тирик қолиши учун. Маркетологга қуйидагиларни: - CAC; - ROMI; - CPL; - сотув ўсиши. кўрсатиш етарли. Молиячи учун эса бу кам. Чунки тадбиркор: - ижарани; - солиқни; - етказиб берувчиларни; - ходимларни; - банкларни. “маркетинг фойдаси” билан тўламайди. Ҳақиқий юнит-иқтисод чиройли дашбордлар тугаган жойда бошланади. Қачонки: - ялпи маржа; - доимий харажатлар; - cash conversion cycle; - безарарлик нуқтаси; - айланма капиталга юклама. ҳисобланса. Шунинг учун баъзи лойиҳалар маркетингда “муваффақиятли” кўринади… Лекин доим кассовый разрыв яратади. Сотув бор. Пул - йўқолаверади. Энг хавфлиси - жамоа чиндан ҳам лойиҳани фойдалидек ўйлаши мумкин. Токи тадбиркор (молиячи) PnL ва CFни бир вақтда очмагунча. Фақат шундагина: бизнес ҳақиқатдан ҳам пул ишлаяптими… ёки шунчаки жуда чиройли қилиб пул сарфлаяптими кўринади. Шунинг учун катта бизнес ҳеч қачон “ўсиш ҳисси”га эмас, балки финанс текширувидан ўтадиган рақамларга таянади. Ва ҳа, яна бир нарса... Баъзан жамоа учун энг фойдали гап: “Лойиҳа яхши сотиляпти. Лекин иқтисодий жиҳатдан учмаяпти”. бўлади. ---------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗