«Бошқаларда арзонроқ»
Олдинги «қиммат» ҳақидаги постни давоми тарзида, яна бир теман кўтармоқчиман:
- Рақобатчизда арзонроқ экан.
Ва ҳар сафар ўйлайман:
Хўш, кейинчи?
Ростдан ҳам.
Бозорда деярли ҳар доим сиздан арзонроқ таклиф топилади.
Лекин бунинг ўзи ҳеч нарсани англатмайди.
Асосий савол бошқа:
Сиз ҳақиқатдан ҳам бир хил нарсаларни солиштираяпсизми?
Чунки кўп ҳолларда бир хил ном ортида мутлақо бошқа-бошқа ечимлар туради.
Қоғозда ҳаммаси чиройли кўриниши мумкин:
▪️ автоматизация;
▪️ ҳисоб-китоб тизими;
▪️ ходимларни ўқитиш;
▪️ аналитика;
▪️ бизнес жараёнларни созлаш.
Бу ерда ҳам ёзилган.
У ерда ҳам ёзилган.
Лекин ичига кириб қарасангиз, фарқ бошланади.
Бир томонда натижа учун жавобгарлик бор.
Бошқа томонда эса фақат хизмат кўрсатиш бор.
Фарқ жуда катта.
Бириси лойиҳани охиригача етаклайди.
Бошқаси ишни топширади ва «чарчамелар» деб кетаверади.
Қоғозда хизмат бир хил.
Амалда эса йўқ.
Шунинг учун мен «бошқаларда арзонроқ» деган гапни эшитсам, бошқа нарсаларга қизиқаман.
Уларнинг таклифига нима киради?
Нималарга жавоб беришади?
Қайси рисклар сизда қолади?
Иш режадагидек кетмаса, муаммони ким ҳал қилади?
Оқибат учун ким жавобгар бўлади?
Чунки мен бир нарсани кўп кўрганман.
Бизнеслар одатда қиммат сотиб олгани учун эмас, арзон қарор қабул қилгани учун зарар кўради.
Аввал тежайди.
Кейин қайта қилади.
Кейин хатоларни тузатади.
Кейин яна пул тўлайди.
Охирида чиққан харажат бошидаги «тежам»дан анча қимматга тушади.
Шунинг учун бундай вазиятларда рақобатчини ёмонлашнинг ҳожати йўқ. Ҳар кимнинг ўз мижози, ўз ёндашуви бор. Лекин танлов қилаётганда нархга эмас, жавобгарликка ҳам қараш керак.
Чунки бизнесда энг қиммат нарса юқори нарх эмас.
Энг қиммати - бошида фойдали кўринган нотўғри қарор.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗