Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Омборда бир неча миллионлик товар турибди, дегани сиз бойиб кетдингиз, дегани эмас.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Омборда бир неча миллионлик товар турибди, дегани сиз бойиб кетдингиз, дегани эмас. Кўп ҳолларда бунинг маъноси аксинча. Бу - ишламаётган пул. Кўпчилик тадбиркорлар харидни жуда оддий йўл билан бошқаради. - «Бу маҳсулот яхши кетади» - «Келинг, кўпроқ олиб қўяверайлик, эртага қимматлашиб қолиши мумкин» - «Таъминотчи яхши чегирма беряпти» Бир қарашда ҳаммаси мантиқли кўринади. Лекин бир куни қарасангиз, айланма маблағингизнинг катта қисми омборда қотиб ётибди. Молияда бу масалани ҳал қилиш учун анча олдиндан синовдан ўтган усуллар бор. Йирик компанияларда айнан шу методикалар билан ишлайди. Аммо ўрта ва кичик бизнесда улардан фойдаланадиганлар жуда кам. Масалан, ABC-таҳлил. Биламан, олдин хам ёзганман... Бу таҳлил қайси маҳсулотлар бизнесга асосий фойдани олиб келаётганини кўрсатади. Натижа кўпчиликни ҳайратга солади. Одатда ассортиментнинг 20 фоизи фойданинг 80 фоизини беради. Қолган маҳсулотлар эса омборни ҳам, пулни ҳам банд қилиб туради. Кейин эса XYZ-таҳлил ишга тушади. Бу ерда савол бошқа: Талабни қанчалик олдиндан башорат қилиш мумкин? Айрим маҳсулотлар ҳар ой барқарор сотилади. Бошқалари эса бир неча ойлаб умуман қимирламайди, кейин бирданига сотилиб кетади. Иккаласига ҳам бир хил ёндашув қилиш - нотўғри қарор. Яна бир муҳим ҳисоб-китоб бор. Уни кўпчилик умуман қилмайди. Бу - хавфсиз захира (Safety Stock). Унинг ҳам оддий формуласи бор: Хавфсиз захира = (етказиб беришнинг энг узоқ муддати − ўртача етказиб бериш муддати) × максимал кунлик эҳтиёж. - Бу ерда тахмин йўқ. - Ҳиссиёт йўқ. - Фақат рақам. Шундан кейин яна бир муҳим инструмент келади - EOQ (Economic Order Quantity). Бу модель ҳар сафар қанча миқдорда маҳсулот буюртма бериш кераклигини ҳисоблаб беради. Ортиқча эмас - пул омборда қотиб қолмаслиги учун. Кам ҳам эмас - товар тугаб қолмаслиги учун. Яна бир кўрсаткич борки, мен уни бизнеснинг энг ҳалол индикаторларидан бири деб ҳисоблайман. Бу - захиралар айланиш коэффициенти. Агар маҳсулот омборда ойлаб ётган бўлса, демак пул ҳам ишламаяпти. Омборингиз қанчалик чиройли бўлишининг аҳамияти йўқ. Ана шу ердан ҳақиқий бошқарув ҳисоби бошланади. Харид қарорлари энди тахмин билан эмас, рақамлар билан қабул қилинади. Шунинг учун кучли тадбиркорлар аввал фикр эмас, ҳисоботни очади. Чунки кўп ҳолларда битта формула нотўғри қарордан анча арзонга тушади. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗