Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

6-пост. Ишонч

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

6-пост. Ишонч Агар мендан, ИИ ривожланиши фонида қайси инсон қобилияти энг қимматли бўлиб боради, мен кўп ўйламай ишонч дердим. Ҳатто тўғрироғи - “қимматли бўлиб боради” ҳам эмас. У аллақачон қиммат. Шунчаки кўпчилик буни ҳалигача тўлиқ англаб етмаган. Чунки биз ҳали ҳам бир хаёлда яшаймиз: гўё бизнесда энг ақлли, энг тез, энг технологик одам ютади.Йўқ. Ҳақиқий бизнесда кўп ҳолатда ишонч уйғота олган одам ютади. Энг зўр презентация қилган эмас. Энг чиройли сайт ясаган эмас. Ҳатто ҳар доим ҳам маҳсулоти энг кучлиси эмас. Балким ичида: “шу инсон билан узоқ йўлга чиқса бўлади” ёки “бунга пулни ҳам, жамоани ҳам, муҳим қарорни ҳам ишониб топширса бўлади”. деган ҳисни қолдирадиган одам. Мана шуни ҳеч қандай нейротармоқ 30 сонияда йиғиб беролмайди. Чунки ишонч - умуман ахборот ҳақида эмас. Бу жойи муҳим. Кўпчилик ўйлайдики, ишонч фактлардан қурилади: кейcларингни кўрсатдинг, рақамларни чиқардинг, мижоз фикрларини ташладинг, регалияларни ёздинг - тамом, ишонч бор. Йўқ. Булар албатта ёрдам беради. Лекин ишонч шу нарсаларнинг йиғиндиси эмас. Ишонч - одам сизга қараб, ичидан битта нарсани текшириши:қийин пайтда сен синиб кетасанми ёки йўқми? Ноқулай вазиятда айлантириб гапирмайсанми? Иш тескари кетса, ғойиб бўлиб қолмайсанми? Масъулиятни жамоага, пудратчига, бозорга, доллар курсига ёки яна бирор баҳонага ағдариб юбормайсанми? Аслида масала шу ерда ҳал бўлади. Менимча, бизнесда ишонч кўпинча кучдан эмас, башорат қилиб бўладиган хулқдан қурилади. Сизнинг қандай одам эканингиз тушунарлими? Гапингиз билан ишингиз орасида катта фарқ йўқми? Сиз фақат эфирда, саҳнада, сотув пайтида эмас, балки муаммоли вазиятда ҳам ўша одаммисиз? Чунки натижа ваъда қилиш осон. Ҳаммасини чиройли қилиб тушунтириш ҳам осон. Лекин кейин муддатлар якунига келганда, рақамлар ўхшамаганда, мижоз асабийлашганда ҳам нормал одам бўлиб қолиш - бу бошқа масала. Шу ерда ИИнинг чегараси жуда аниқ кўринади. У идеал хат ёзиб бера олади. Тўғри тонни танлай олади. Ҳатто баъзан шунчалик “ҳамдард” бўлиб ёзадики, одам бироз ғалати бўлиб кетади. Лекин барибир ишонч матнга берилмайди. Формулировкага ҳам эмас. Ишонч рискни кўтараётган одамга берилади. Яъни иш тескари кетса, ёнингизда қоладиган одамга. Нейротармоқ эса ёнингизда қолмайди. У оқибатни зиммасига олмайди. Йўқотилган пулни қайтариб бермайди. Ҳамкор билан оғир суҳбатга кирмайди. Мижоз олдида хатони тан олиб, вазиятни ушлаб турмайди. У таваккал қилмайди.Ишонч эса кўпинча инсон сиз билан бирга нимадирни таваккал қилаётган жойда пайдо бўлади. Обрўсини. Пулини. Номини. Ўз сўзини. Давоми кейинги постда...
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗