Аниқ маҳсулотсиз бизнес - бу бизнес эмас.
Бу қиммат хобби.
Мен бу фикрга дарров келмаганман.
Аввалига:
- “асосийси бошлаш”
- “йўл-йўлакай тушуниб оламиз”
- “бозор ўзи кўрсатади”
деб ўйлардим.
Амалда эса бошқача бўлди.
Мен:
- ҳар хил ишга ёпишдим
- ҳар бир мижозга мослашдим
- ҳар сафар хизматни нолдан “йиғардим”
Худди иш бор. Ҳаракат бор. Лекин тизим йўқ.
Энг ёқмайдиган тарафи: пул ҳам тасодифий бўлиб қолади. Бугун бор. Эртага - бўладими? йўқми? ноаниқ.
Кейин бир вақт келиб, ўзимга савол берибдим:
сан ўзи бизнесни бошқаряпсан-ми, ёки шунчаки пайдо бўлган вазиятга реакция қиляпсан-ми?.
Шунда бизнес сотувдан бошланмаслиги тушунарли бўла бошладиди:
У аниқликдан бошланади.
- мен нима сотяпман
- кимга
- қанчага
- ва нега айнан мендан олишлари керак
Бу пунктларсиз қолгани - қўшимча.
Маркетинг, реклама, ўсиш - булар тизимни эмас…
хаосни кучайтирарди.
💡 Хулоса оддий:
агар аниқ маҳсулот бўлмаса - бошқариладиган бизнес ҳам йўқ.
Қолгани эса - шунчаки яхши маскировкаланган бандлик 🙂
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗