Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Кўп йиллик бошқарув ҳисобини жорий қилиш тажрибасида бир нарса мен учун мутлақо аниқ бўлди-ки...

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Кўп йиллик бошқарув ҳисобини жорий қилиш тажрибасида бир нарса мен учун мутлақо аниқ бўлди-ки... Ҳисоб-китоб деярли ҳеч қачон “ўз-ўзидан” бузилмайди. Тизимни очиб: - ҳужжатлар бир ҳафтадан кейин киритилганини; - операциялар ярим йўлда қолиб кетганини; - аналитика бўшлигини; - бўлимлар орасидаги рақамлар бир-бирига тўғри келмаётганини… кўрсангиз …билаверинг-ки бу энди программа ҳақида эмас. Бу - бизнес амалда қандай ишлаётгани ҳақида. Чунки ҳар қандай ҳисоб тизими - компания ичидаги жараёнларнинг рақамли сояси, холос. Агар менежерлар сотувларни доим кечикиб киритса - муаммо “кнопка”да эмас. Демак, жараён ортиқча юкланган, тартибсиз ёки ходимлар улгурмаяпти (ёки саботаж қилишяпти). Агар омбор қолдиқлари “ўз ҳаёти билан яшаса” - бу Excel ёки программани хатоси эмас. Бу товар йўқолаяпти, ҳаракат назорат қилинмаяпти ва бизнес пул йўқотаяпти дегани. Агар тўловларни лойиҳалар, йўналишлар ёки харажат моддалари бўйича нормал тақсимлаб бўлмаса - шу пайтнинг ўзидаёқ бизнес эгаси қуйидагиларни тушунмай қолади: - аслида нима фойда келтираяпти; - қаерда дебитор қарз ошиб кетяпти; - қайси харажатлар назоратдан чиқяпти. Шунинг учун мен фақат ҳисоботларга қарамайман. Мен жараёнларда мантиқ қидираман: - харидлар қандай ўтади; - сотувлар қандай қайд қилинади; - маълумотни ким ва қачон киритади; - ходимлар тизимни қаерда айланиб ўтиши мумкин; - хаос айнан қаердан бошланади. Чунки қийшиқ ҳисоб - деярли ҳар доим қийшиқ жараённинг аксидир. Тизим ёлғон гапирмайди. У фақат бизнесни аслида қандай бўлса, шундай кўрсатади. Ва тадбиркор буни қанча эрта кўрса - тузатиш шунча арзон тушади. Шунинг учун агар сизда: - ҳисоботлар ҳафталаб йиғилса; - рақамлар доим “сузиб” юрса; - ходимлар ҳисобни ҳар ким ўзича юритса; - фойдани тахмин қилишга тўғри келса… …демак, муаммо жадвалларда эмас. Аввало нормал бошқарув ҳисоби тизими ва унинг атрофидаги жараёнларни қуриш керак. Акс ҳолда бизнес ҳали ҳам “тахмин” билан ишлайди, пул эса операцион шовқин ичида йўқолишда давом этаверади. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗