Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Сиз ўрганишни қандай қабул қиласиз?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Сиз ўрганишни қандай қабул қиласиз? Ривожланиш ва карьерани ўсиши учун зарур бўлган нарса сифатида-ми? Ёки қизиқарли машғулотлар сифатида ми? Шундай машғулот ки, ундан сўнг "Қўшиқ айтиб ва ишлашни хоҳлайсиз, лекин кечга келиб бу холат ўтиб кетади ми"? Сизга, янги номаълум сўз айтилганда (атама, технология, ёндашув) уни эшитиб, уни эслаб қолиб, кейин иш жойингизга келиб, ушбу мавзуда Интернетда "сайр қилиш" қийинми? Ўзингизнинг ихтисосингиз бўйича охирги марта қайси китобни ўқидингиз? Таълимни ҳаётнинг таркибий қисмларидан бири сифатида қабул қилишни таклиф қилишади ва мен хам бунга қўшиламан. Сиз овқатланасиз, ухлайсиз, нафас оласиз. Худди шу тарзда ўрганинг. Сиз билмаган нарсани кўрасиз, лекин у сизнинг эътибор зонангизга тушиб қолади, ҳеч бўлмаганда ушбу мавзу бўйича бирор нарсани ўрганишга ҳаракат қилинг. Янги атамани эшитдингизми - уни эслаб қолишга харакат қилинг ва Интернетда у хақида кўпроқ информация ўқинг. Фақат битта огоҳлантириш - янги нарсани ўргангандан сўнг, дарҳол “Мана! Энди буни биламан." деб дунёга бошқа кўз билан қарашга уринманг. Ўрганадиган нарсаларимиз хали жуда кўп!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗