Maqolalarga o‘tish
komplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Агар барча молиявий хатолар бир ерга тўплайдиган бўлсак

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Агар барча молиявий хатолар бир ерга тўплайдиган бўлсак ... унда биринчи ўринда турган хато бу - "молиявий натижани (фойда / зарар) ҳисобламаслик" бўлади. Мен 15 йилдан бери молияни сарамжонлаш соҳасида ишлайман ва мен ишбилармонлар ва менежерлар молиявий натижаларни қайд қилишни, уни санашни ёқтирмаслигига ҳайронман!  Улар хар сафар бир хил хатони қайтараверишади ва ойлар, ҳатто йиллар давомидаги қиммат бахо вақтларини йўқотадилар. Хатоларнинг асосий "аломатлари" : -“плюс”да юрган кўринади, аммо бирор харид учун пул етарли эмас -нимадир ишлаб топди, аммо қанчалиги ноаниқ -дивиденд олиш мумкинми ва агар “ха” бўлса бу қанча? Нима учун ҳисоблаш керак? Агар фойда ҳисобланмаса, унда тўсатдан “тешиклар” қайта-қайта пайдо бўлаверади ва уларни эсон омон ёпиш хар доим хам “ўхшайвермайди”.  Тўғри қарорларни қабул қилиш ва бизнесдаги процессларни назорат остида ушлаб туриш тобора қийинлашиб боради. Фойдани ҳисобламаслик, кино пайтида ухлаб қолиш ва кейин бошқалардан “фильм нима ҳақида бўлганлигини” сўрашга ўхшайди.  Фойда ҳисобланмайдиган бизнес - бу векторсиз куч, беҳуда нарса.  "Ҳаракат" мавжуд, аммо натижа йўқ. Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉 Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗