Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​БОШҚАРУВ ҲИСОБИ

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​БОШҚАРУВ ҲИСОБИ (диққат Long Read!!!) Бошқарув ҳисоби – бошқарув персонали учун ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш жараёни бўлиб, у корхона фаолиятини тўлиқ кўриб туриш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Тўғрироғи бошқарув мақсадларига хизмат қилади. Ҳозирги замон адабиётида  бошқарув ҳисоби одатда корхона ресурсларини бошқариш билан тенглаштирилади, яъни хомашё ва маҳсулотлар заҳираси, таннарҳ ҳисоби, ҳомашё ва маҳсулотнинг омборхона бўйича ҳаракатланиши.. Бунинг учун  корхонани бошқариш бўйича маҳсус компьютер дастурлари мавжуд. Ва бу жуда тўғри. Сиз раҳбар сифатида олдинга, сизнинг корхонангиз келажагига қарашингиз керак. Сиз бошқарув ҳисоби маълумотлари ёрдамида режалаштиришни амалга оширишингиз лозим.  Раҳбар учун бошқарув ҳисоби айнан шунинг учун ҳам керак. Сиз унинг маълумотлари ёрдамида таннарҳни қайси меёрда ушлаб туришингиз кераклиги, бу ишни қандай бажаришингиз, қандай заҳирага эга эканингиз, келгуси даврда сизнинг корхонанингиз қайси вазифаларни бажариши кераклигини билиб борасиз. Бошқарув ҳисобига беписанд бўлманг, уни ташлаб қўйманг. Мавжуд рақамларни тўғри тушуниш, ҳулосалар чиқариш,  тўғри қарор қабул қилиш ва янги вазифаларни белгилаб олиш керак. Мен бежизга  рақамларни тўғри тушуниш тўғрисида ёзаётганим йўқ. Бу гап сарф-ҳаражатларга ҳам тегишли. Сарф-ҳаражатларнинг қайси турини доимийга, қайсинисини ўзгарувчанга киритишни билиш мухим. Сиз рақамлар келиб чиқиши мантиғини билишингиз керак. Бу эса мушкул. Нафақат тўғри, балки одатдаги қарорлар, юқори ва паст мақсадлар бўлади. Бунда фақат бир нарсани маслаҳат бера оламиз – ўқинг. Бошқа рецептлар йўқ. Бошқарув хисобини олиб борувчи дастурий таъминотни танлаш хам жуда мушкул иш. Қайсидир маънода ҳатто ходимларни танлашдан ҳам қийин. Ходимнику вақти келиб ишдан ҳайдаш мумкин. Хоҳласангиз  ишга олган заҳотингиз ҳайдай оласиз. Сотиб олинган дастурий таъминотни эса йўқота олмайсиз. Тўланган пулга ачинасиз. Унга кўникиб қоласиз. Ходимларни қайта ўқитиб пул сарфлагингиз келмайди. Замонавий ташкилотнинг интенсив ишлаши кўп жиҳатдан дастурий таъминотга боғлиқ. Ишлаб чиқариш ва савдо фаолиятида маҳсулот, матералларнинг ҳаракатланиши амалга ошади. Агар сиз ишлаб чиқаришни бошқараётган бўлсангиз – калькуляция, кирим, чиқим, хомашёга кетадиган сарф-ҳаражат ва х.к.злар ҳисоби керак. Ҳозирги пайтда барча дастурларни ихтисослаштирилган ва умумийга ажратиш мумкин. Умумийлари корхонани бошқариш дастурлари бўла олади. Бундай бўлиниш шартли асосда амалга оширилади.  Ихтисослаштирилган дастур ва корхонани бошқариш дастури ўртасидаги фарқ яратилиш принципига сингдирилган бўлади. Ихтисослаштирилган дастур маълумотларни аниқ бир вазифа (бўлим дейиш ҳам мумкин) учун қайта ишлаб беради. Масалан, бухгалтерия блоки бухгалтерлик ҳисоби маълумотларини қайта ишлаш ва  олишга ярайди. Бошқарув ҳисоби блоки товарлар ва материаллар ҳаракати ҳисобини юритиш учун керак.  Хозир мижоз учун рақобат асосан нархга боғлиқ ва ҳар бир қўшимча 10 сум унинг танловига таъсир қилиши мумкин. Компаниялар шунчаки керак бўлмаган харажатларни қоплашга қодир эмас.  Манименежер дастури сизга нима учун бундай қўшимча харажатлар борлигини ва уни камайтириш мумкинлигини тушунишга ва бизнесингизни асосий молиявий кўрсаткичларини осон йўл билан хисоблаш имкон беради.
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗