Maqolalarga o‘tish
komplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Пул бу хали фойда дегани эмас

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Пул бу хали фойда дегани эмас Пул - бу ҳар қандай вақтда кассада, банкда, чўнтакда мавжуд бўлган ҳисоб-китобларнинг жисмоний қолдиғи.  Қолдиқ пул = пул тушумлари минус пул тўловлари. Компанияга пул тушумлари қуйидагилар манбаълардан бўлиши мумкин: • фойда (агар компания, унинг маҳсулотлари, товарлари, ишлари, хизматларига “зудлик” билан бажарилган мажбуриятлар учун пул оладиган бўлса); • олинган кредитлар ва займлар (вақтинча фойдаланиш учун қарзга олинган пул, кейин биз уни қайтариб берамиз); • тўланган қайтарилган қарзлар  (қарздор мижозлар). Компания томонидан амалга ошириладиган тўловлар қуйидагилар бўлиши мумкин: • харажатлар (агар сиз хизматни тўлаган бўлсангиз ва дарҳол истеъмол қилган бўлсангиз); • активни сотиб олиш ("пул" активи бошқа активга алмаштирилди: товарлар, асосий воситалар ва бошқалар); • мажбуриятларни тўлаш (қарзни тўлаш, ходимларга, мижозларга қарзни тўлаш ва бошқалар); • компания фойдасини тақсимлаш (дивидендлар тўлаш) харажат эмас, бу капиталнинг камайиши. Фойда ва харажатлар қуйидагилар бўлиши мумкин: • нақд пул кўринишида (пул келиб тушганда ёки тўланганда); • пул кўринишида бўлмаган (пул миқдори ўзгармаган, аммо фойда ва зарарлар пайдо бўлган), масалан: • активларнинг қадрсизланиши орқалик (омборда товарлар ёмонлашди - компания активларни ҳисобдан чиқаришдан келиб чиқадиган харажатларни (зарарни) тан олади); • курс фарқлари орқалик (компаниянинг хорижий валютадаги қарзлари бор, курс ўзгаради, валюта курси бўйича олиниши ёки қайтарилиши керак бўлган сум миқдори ҳам ўзгаради - компанияда ёки курсдан ютуғи ёки курснинг зарари бор); • амортизация (биз активни сотиб олиш учун аввалроқ пул тўладик ва биз ушбу активни компания фойдаланганлиги сабабли аста-секин харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарамиз). Фойда - бу компаниянинг ишлаган натижаси, яъни маълум даврдаги фойда ва зарарлар ўртасидаги фарқ.  Агар компанияда юқорида айтганимиздек, барча тушумлар фойда бўлмаса ва барча тўловлар - бу харажатлар бўлмаса, унда фойда хам давр охиридаги пул қолдиғига тенг бўлмайди. Кўпинча, бошланғич тадбиркорлар фақат нақд пулни ҳисобга олишади (қанча келди, қанча қолди) ва операциянинг иккинчи қисмини кузатмайдилар (агар пул бир томонда бўлса, унда бошқа томонда нима бор?).  Натижада сизда омборлардаги қолдиқларнинг маълумотлари йўқ, қарзларнинг миқдори йўқ (қанча сизга қарз, қанча қарздорсиз), бизнесдан қанча фойда олганингизни, қанча фойда бизнесда қолгани хақида ва ҳоказо. Икки томонлама ёзувдан фойдаланиш хисобларни юритишга ва ҳисоботларни яратишга имкон беради, унда компанияда содир бўлаётган воқеаларнинг бутун сурати кўриниб туради. Маблағлар йўқолмайди, ҳисоботлар такрорланмайди. Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗