Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Бизнес учун дастур хақида

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Бизнес учун дастур хақида Бугунги кунда кўпчилигимиз ўз имкониятларимизни рўёбга чиқаришга ва ўзимиз яхши кўрган иш билан шуғулланишга интиламиз, ўз бизнесимизни очамиз ёки агар ёлланма ишчи бўлсак, қўшимча даромад олишга харакат қиламиз.  Ўз-ўзини иш билан таъминлашни ислоҳ қилиш бунинг ёрқин тасдиғидир.  Бундан ташқари, инсон ўзига ишонганида ва бир нечта иш ҳақига яшаганида, даромадлар барқарорроқ бўлади ва одамнинг ўзи катта молиявий таъминотга эга бўла бошлайди.  Шунинг учун, "Фойда, уни қандай қилиб олиш, қандай уни сақлаб қолиш ва кўпайтириш керак" мавзуси нафақат иқтисодий университетларнинг менежерлари ва раҳбарлари, молиячилари ва талабалари, балки ўз бизнесини очган ёки шунчаки очишни орзу қилаётган кўп тадбиркорлар учун ҳам қизиқарли бўлади.  Чунки сизнинг лойиҳангиз муваффақияти, сиз уни устида ишлашни давом эттиришингизни белгилайди.  Ва ҳар қандай бизнеснинг муваффақияти, хоҳ у корпорация бўлсин, МЧЖ бўлсин ёки хусусий дўкон бўлсин, фақат унинг рентабеллиги кафолатлайди. Чунки “Бизнесни очиш унчалик қийин эмас. Уни даромадли қилиш анча қийин. Фойда эса бу тирикчилик ва янги қиймат яратиш имкониятидир" Шу ерда  “Манименежер” дастури сизга ёрдамчи бўла олади. Дастурни бизнес воқеалари тўғрисидаги маълумотларни, асосий молиявий ҳисоботларга ишлов берадиган тизим сифатида тасаввур қилиш керак. Агар ушбу тизим бошқарув таҳлили учун тузилган бўлса. Агар воқеа маълумотлари стандартлар бўйича эмас, балки бошқарув нуқтаи назаридан талқин қилинса (проводка қилинса). Кейин чиқишда сиз молиявий ҳисоботларни бошқариш учлигини, яъни триадасини оласиз. Ҳозирда кичик бизнеснинг аксарият қисми Экcель ёки Гугл файлларини ишлатмоқчи бўлишади, яна бир қисми қўлда ишлайди. Эксель бу яхши ҳаётдан эмас. Агар сиз ўша 1С-ни олсангиз, уни бухгалтерия ҳисоби учун ҳам, бошқарув хисобига ҳам ўрнатишингиз керак, бу яхшигина пул , яна система яхши бош бухгалтер назорати остида амалга оширилиши керак ва бу яна пул, лекин кичик корхона ҳамма нарсани арзонроқ бўлишини хоҳлайди.   Нормал бухгалтерияда ҳисобидан зарарлар ва фойдани ҳисоблаш усуллар натижасини биттада ва 5 дақиқада чиқариш мавжуд эмас.  Манименежер фойда ва зарар хисоботини тушунарлик кўрсатиш, баланс ва пул оқимларини системалаштириш бўйича ўрганишга энг осон ва фойдаланишда қулай дастур хисобланади.  "Манименежер" дастури - тушунарли даражада ва барқарор ривожланишга қаратилган бизнесни бошқариш бўйича ёрдамчи.  Дастур кичик ва ўрта бизнеснинг кўплаб маълумотларини чуқур таҳлил қилишга асосланган. Бу дастур бизнесни янги бошланувчилар учун хам ва тадбиркорликни анча вақтдан бери юргизаётган аммо хисоб китобида чалкашлик бор тадбиркорларга хам, бирдек, ёрдамчи бўла олади. Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗