Маркетинг ва бизнес процесслар.
Савдо, ташкилотдаги асосий бизнес жараёни бўлганлиги сабабли, бизнес яратишда маҳсулот / хизмат қандай сотилишини аниқ англаб етиш муҳим.
Мижозни ўз махсулотингизга мойил қилиш йўлини, яъни маркетинг стратегиясини ўйлаб кўриш керак.
Маркетинг бу мижозлар эҳтиёжларини аниқлаш ва ушбу эҳтиёжларни қондириш йўлларини топиш ва ана шу жараён давомида ўзига тегишли фойдани таъминлаш; бу мижоз нимани хоҳлашини ва унинг эҳтиёжларини қондириш энг яхши йўлини тушуниш, топишдир.
Бизнесни бошлашда қуйидаги асосий саволларга жавоб бериш муҳимдир:
* сизнинг асосий истеъмолчиларингиз кимлар;
* уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари қандай;
* нима учун истеъмолчилар айнан сизнинг маҳсулотингизни, ишингизни ёки хизматингизни сотиб олишади;
* маҳсулот ҳақида маълумотни мижозларга қандай етказишни режалаштиргансиз.
Ушбу саволларга аниқ жавоблар шакллангандан кейингина биз товарларни сотишнинг бизнес жараёнини тавсифлашни бошлашимиз мумкин.
Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақида кўпроқ видеолар, бизнинг You Tube каналимизда 👉
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗