Режалаштирилган фойдани хисоблаш. (давоми)
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳар бир бирлигини сотиш вақтида, тадбиркор, товарлар бирлиги маржинал фойдасини олиш билан бирга, биринчи навбатда, шу бирликни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ ўзгарувчан харажатларни қоплайди.
Товар бирликни сотиш, тадбиркорга доимий харажатларни қоплаш ва фойда олиш имкониятини бермайди.
Белгиланган харажатларни қоплаш ва фойда (маълум давр) олиш учун, тадбиркор маълум миқдордаги товарларни (ишларни, хизматларни) сотиши ва жамланган маржинал фойда олишлари керак.
Айнан жамланган маржинал фойда тадбиркорга, доимий харажатлари қоплашга ва фойда олиш имконини беради.
Қайси товарлар, ишлар ёки хизматлар сизга жами маржинал фойданинг энг кўп миқдорини олишга имкон беришини тушуниш, муҳимдир.
(А товар ўртача чеки - А товар бўйича ўзгарувчан харажат) Х А товар бўйича савдо хажми = А товар маржинал фойдаси.
(В товар ўртача чеки - В товар бўйича ўзгарувчан харажат) Х В товар бўйича савдо хажми = В товар маржинал фойдаси.
А товар маржинал фойдаси + В товар маржинал фойдаси= Жамланган маржинал фойда (давр учун)
Жамланган маржинал фойда (давр учун) - Доимий харажатлар (давр учун) = Фойда (давр учун)
Режалаштирилган фойдани ҳисоблашда ўртача кўрсаткичлар билан ишлаш тўғри хисобланади: ўртача чек ва ана шу ўртача чекга тегишли ўзгарувчан харажатлар.
Режалаштиришда аниқ натижа эмас, рақамларнинг тартиби муҳим аҳамиятга эга. Тўғри ҳисоблаш, фақат ўтган вақт давомида мумкин. Келажакни аниқ баҳолашга интилиш бемаъниликдир, чунки тадбиркорлик фаолияти ҳар доим хавф билан боғлиқ бўлиб, келажак ноаниқ бўлади.
Кейинчалик, биз фойда ҳисоблаш формуласининг таркибий қисмларини кўриб чиқамиз - маҳсулот (иш, хизмат) нинг маржинал фойдасини ҳисоблаш ва корхонанинг доимий харажатларини ҳисоблашни кўриб чиқамиз.
Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗